Линклар

Шошилинч хабар
11 октябр 2024, Тошкент вақти: 17:20

Путиннинг полиция давлатида россияликлар террордан яхши ҳимояланмаган


22 март куни "Крокус Сити Ҳолл"га уюштирилган ҳужум охирги ўн йилликлардаги энг қонли ҳужум бўлган.
22 март куни "Крокус Сити Ҳолл"га уюштирилган ҳужум охирги ўн йилликлардаги энг қонли ҳужум бўлган.

Россияда 2018 йилдаги сўнгги президентлик сайловларидан бир ҳафта ўтиб, Сибирдаги гавжум савдо марказида содир бўлган ёнғинда 60 дан ортиқ одам ҳалок бўлди, уларнинг аксарияти болалар эди.

Бу йилги овоз бериш тугаганидан беш кун ўтиб, “Исломий давлат” жангари гуруҳи масъулиятни зиммасига олган ҳужумда қуролланган шахслар Москва яқинидаги концерт залида камида 115 кишини ўлдирди.

Кремль президент Владимир Путинни нажоткор, Совет Иттифоқи парчаланганидан кейин барқарорлик ва хавфсизликни таъминлаган кучли раҳбар сифатида тасвирлайди.

Унинг президент ёки бош вазир сифатидаги қарийб 25 йиллик ҳукмронлигини оммавий қурбонлар, портлашлар ва алангалар безамоқда. Таҳлилчилар улар ўз ҳокимиятини халқ хавфсизлиги эвазига сақлаб қолишга уринаётганини айтмоқда.

Тўрт тожикистонлик қийноқ излари билан судга келтирилди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:13:15 0:00

Путин танқидчилари фикрича, Совет Иттифоқи парчаланганидан ўттиз йилдан кўпроқ вақт ўтган бўлса ҳам, Россияда давлат ўз манфаатларини фуқаролари ҳаётидан анча устун қўядиган мамлакат бўлиб қолмоқда.

Энг ёрқин мисол – Украинага қарши урушдир: 2022 йил февралида Россия чегарада ўн минглаб аскар тўплаган ва АҚШ ҳужум исталган куни содир бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган вақтда, кўплаб кузатувчилар Путин бунгача бормаслиги, чунки бу Россия хавфсизлигини яхшилашдан кўра зарар келтиришини айтишган эди.

Украинага кенг миқёсли ҳужумдан сўнг, бундан 10 йил муқаддам, Путин яна президентликка қайтганда бошланган фуқаролик жамиятига қарши ҳужумлар авжига чиқди. Норозилик овозлари ўчирилди.

Ҳукумат марҳум мухолифат етакчиси Алексей Навальнийнинг сиёсий ва коррупцияга қарши ташкилотларидан тортиб, ҳукумат "халқаро ЛГБТ ижтимоий ҳаракати" деб атайдиган ташкилотгача бўлган кенг доирадаги тинч гуруҳларни «экстремист» деб таснифлади. У танқидчиларни ватанга хиёнатда айблаб, суд қилди ва Украинадаги урушни танқид қилганларни эса кўп йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди.

Бу, дейди таҳлилчилар, Россияни ҳақиқий экстремистлар олдида, олдини олиш мумкин бўлган бахтсиз ҳодисалар, ҳалокатли офатлар олдида жуда заиф қилиб қўйди.

“Хавфсизлик хизматлари сиёсий текширувлар ва фуқароларни қўрқитишга қаратилган. Улар жамиятни реал таҳдидлардан ҳимоя қилиш бўйича ўз масъулиятини бажармаяпти”, деб ёзди россиялик сиёсий шарҳловчи Дмитрий Колезев Х да.

“Улкан муваффақиятсизлик”

Унинг ёзишича, 22 март куни Москва яқинидаги "Крокус Сити Ҳолл"га қилинган ҳужум давлатнинг "улкан муваффақиятсизлигига ўхшайди". «Хавфсизлик» учун фантастик миқдорда пул сарфланади, лекин бу хавфсизлик таъминланмайди."

Шароит бошқача бўлганда эди, сиёсий мухолифат ва мустақил журналистлар хавфсизлик кучлари ўз ишларини ҳалол бажариши, пул беҳуда соврилмаслиги учун ҳукуматга босим ўтказган бўлар эди, деб ёзади Колезев. "Афсуски, бу гуруҳларнинг ҳеч бири бу ҳақда баландроқ гапириш учун миллий телевидениега кира олмайди."

Россияда Мотам куни: ҳужумда ўлганлар сони 150 дан ошди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:19:22 0:00

Бошқача қилиб айтганда, бу гуруҳлар давлат идоралари назоратчиси бўлиш ўрнига ўзлари нишонга айланган.

"Россия хавфсизлик ходимлари, сиёсий жиҳатдан «таҳдидларни» сезишга ўргатилган", деб ёзади АҚШ Ташқи сиёсат тадқиқот институтининг Евроосиё дастури ходими Андраш Тот-Цифра Х да. "Ресурс/вақт/ходим чекловлари туфайли улар реал таҳдидларни аниқлаш ва олдини олиш қобилиятига эга эмас”.

Ҳужум содир бўлганидан сўнг, Россия ҳукумати томонидан қўлланиладиган стратегия ва тактикалар кўпинча унинг оқибатларини янада кучайтиради ва қурбонларнинг қариндошлари Путин ҳукуматини бепарволикда айблашларига олиб келади.

Путин ҳокимият тепасига келган биринчи йили Курск сув ости кемаси ҳалокатига қандай муносабат қилгани бунга мисолдир. Экспертлар таъкидлашича, 2002 йилда Москвадаги Норд-Ост театрига ҳужум ва 2004 йилда Шимолий Осетиядаги Беслан мактабидаги гаровга олишлар вақтида қурбонлар сони кўп бўлгани ана шу тайёргарлик йўқлиги ва уқувсизлик билан боғлиқ.

Давлат ва унинг олий раҳбарлари ўз манфаатини фуқаролардан устун қўйиши янгилик эмас: унинг илдизлари совет ва чор даврига бориб тақалади. Диссидентлар, ҳуқуқ ҳимоячилари ва мухолифат сиёсатчиларининг фикрича, агар Россия ва унинг халқи гуллаб-яшнамоқчи бўлса, бу ҳодисага барҳам бериш керак.

Аммо Кремль танқидчилари фикрича, бу иллат Путин бошқаруви чўзилгани сари яққол намоён бўлаверади.

Форум

XS
SM
MD
LG