Линклар

Шошилинч хабар
22 апрел 2024, Тошкент вақти: 15:51

Суриштирув: Россия Қозоғистон орқали дронлар ва чиплар сотиб олмоқда


Россия Ғарб санкцияларини четлаб ўтган ҳолда Қозоғистон ширкатлари орқали чип ва дронлар сотиб олмоқда. Бу ҳақда “Важние истории”, Уюшган жиноятчилик ва коррупцияни ёритиш лойиҳаси (OCCRP) ҳамда Германиянинг Der Spiegel нашри хабар қилди.

Журналистлар Россия армияси томонидан Украинада кенг қўлланаётган DJI русумли хитой дронларини Москвадаги “Небесная механика” ширкати Қозоғистоннинг “Аспан арба” ширкатидан харид қилаётганини аниқладилар. Қозоқ ширкати 2022 йил апрелда очилган бўлиб, у билан “Небесная механика”нинг муассиси битта одам – Илья Гольберг.

“Небесная механика” эса ўз навбатида дронларни “Рись” қуролли можаролар ветеранлари федерациясига, Камчатка уруш ва меҳнат фахрийлари кенгашига ҳамда Ozon интернет-дўконига пуллайди. Россия ҳарбийлари уларни айнан Ozon’дан сотиб олишар экан.

Бирламчи капитал ва иккиламчи санкциялар. Россия бизнеси Ўзбекистонда
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:20:57 0:00

Хитойнинг DJI ширкати 2022 йил апрелда дронлари ҳарбий ҳаракатларда қўлланишига йўл қўймаслик мақсадида Россия ва Украинага маҳсулот етказиб беришни тўхтатишини эълон қилган эди.

Санкцияларга чап беришда Россияга кўмаклашаётган яна бир қозоқ ширкати Da Group 22 деб аталади. У Россия ФСБ, разведка хизматлари ва мудофаа вазирлиги эҳтиёжлари учун зарур электроника жиҳозлари ишлаб чиқаришда керак бўладиган бутловчи қисмларни Германиянинг Elix-st ширкатидан харид қилиб, Россиянинг “Стэк” фирмасига сотади. Қозоқ ва немис ширкатларига россиялик Чернет фамилияли тадбиркорлар оиласи эгалик қилади, дейилади суриштирувда.

Elix-st ширкати раҳбарияти журналистларнинг Da Group соҳиби кимлиги ҳақидаги саволига жавобан унинг ташкил этилиши тарихидан бехабарлигини билдирган. Чернетлар оиласининг Da Group’га алоқаси йўқлигини исботлаш учун эса ширкат Достон Аҳматбеков деган исм қайд этилган эски давлат реестри кўчирмасини тақдим этган.

Elix-st фирмаси Da Group’га электрон компонентлар жўнатганини тасдиқлаган бўлсада, улар “видеорегистраторлар ишлаб чиқаришга мўлжалланган”ини иддао қилган.

“Важние истории” Қозоғистон Миллий статистика бюросига таяниб маълум қилишича, 2022 йилда Қозоғистондан хорижга 18 миллион долларлик микросхемалар ва 1,23 млн долларлик дронлар етказиб берилган. Айни чоғда журналистлар 2022 йилнинг февралига қадар Россия Қозоғистондан умуман дронлар харид қилмаганини урғулаганлар.

  • Қозоғистон Россиянинг Украинага қарши урушида расман бетараф мақомда турибди. Мамлакат президенти Қасим-Жомарт Тоқаев аннексия қилинган Украина ҳудудларини Россияга тегишли деб тан олмаслигини айтган эди. Шу билан бирга, ҚОзоғистон Россия билан яқин савдо алоқаларини сақлаб қолмоқда, Тоқаев эса 2023 йилда Москвада ўтказилган Ғалаба парадида иштирок этди.
  • Россия Ғарб мамлакатлари жорий этган санкцияларни четлаб ўтган ҳолда Қозоғистон,Туркия ва Бирлашган Араб Амирликлари орқали чип ва микросхемалар харид қилаётгани ҳақида илк бор март ойи бошларида Bloomberg хабар берган эди.

Форум

XS
SM
MD
LG