Линклар

Шошилинч хабар
27 феврал 2024, Тошкент вақти: 08:13

Россияда "Ватандош" ўзбеклар жамияти раҳбари рус ҳарбийларини ҳақорат қилганликда айбланмоқда


Усмон Баратовнинг "Одноклассники"даги пости ҳақорат сифатида қабул қилинди.
Усмон Баратовнинг "Одноклассники"даги пости ҳақорат сифатида қабул қилинди.

Россия Тергов қўмитаси раҳбари Александр Бастрикин "Ватандош" ўзбеклар жамияти раҳбари Усмон Баратовга нисбатан жиноят иши қўзғатиш тўғрисида буйруқ берди. У “махсус ҳарбий амалиёт иштирокчиларини ҳақорат қилишда” айбланмоқда.

Қўмита маълум қилишича, Баратов ижтимоий тармоқда "масхараомуз" пост қўйган. Ушбу пост устидан қўмитага рус миллатчи "ҳарбий журналистлари" (военкорлар) шикоят қилган.

Бир кун аввал рус миллатчиларининг "Многонационал" телеграм канали Усмон Баратовнинг "Одноклассники" ижтимоий тармоғидаги бир постига эътибор қаратган эди. Унда Россияда кузатилаётган тухум тақчиллиги ҳақидаги матнга "Тухум бўлиши учун хўрозларни урушдан қайтаринглар" деяётган товуқларнинг расми қўйилган.

Ҳукуматпараст Readovka телеграм каналининг ёзишича, Баратов Россия фуқароси бўла туриб, рус халқини "хурмат қилиш ўрнига" руслар устидан "ижтимоий тармоқларда намойишкорона мазаҳ қилмоқда".

XS
SM
MD
LG