Линклар

Шошилинч хабар
19 ноябр 2019, Тошкент вақти: 08:35

Сенатор Арипова катталарни зарарли аxборотдан ҳимоя қилиш ташаббуси билан чиқди


Сенатор Арипова ўз вақтида орден билан тақдирланган

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати 24 август куни бўлиб ўтган 11-ялпи йиғилишда «Болаларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан уларни ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонунни маъқуллади. Бу қонун муҳокамасида сўзга чиққан сенатор¸ Термиз шаҳар 4-ихтисослаштирилган умумтаълим мактаб-интернати директори Шоҳида Арипова «зарарли» ахборотнинг катталарга салбий таъсири борасида ҳам қонун зарурлигини айтди.

Сенат девонхонасида ишлашини айтган мутахассисга кўра, катталарни салбий ахборот ҳуружидан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини ишлаб чиқувчи ишчи гуруҳ тузилган.

Сенат девонхонаси мутахассисига кўра¸ ушбу ишчи гуруҳга Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири вазифасини вақтинча бажарувчи Шерзод Шерматов раҳбар қилиб тайинланган.

Суҳбатдошга кўра¸ ишчи гуруҳ белгиланган муддатларда қонун лойиҳасини тайëрлаб, Ўзбекистон ҳукумати Ягона порталида муҳокамага қўйилади. Сенат мутахассиига кўра, бу қонун Ўзбекистоннинг катта ëшдаги аҳолисини Ғарб оммавий маданиятининг салбий таъсирларидан сақлашни кўзда тутади.

Болалар нимадан ҳимоя қилинди?

24 август куни Сенат тасдиқлаган «Болаларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан уларни ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонун билан болалар учун мўлжалланган ҳар қандай ахборот (китоб, фильм ва бошқа шу кабилар) 7, 12, 16 ва 18 ёшгача бўлган ёш тоифалари бўйича таснифлаш жорий этилди.

Қонунда болаларга зарар етказувчи ахборот турлари таърифланган. Болаларни ўз ҳаёти ва саломатлигига хавф соладиган хатти-ҳаракатларни содир этишга ундайдиган, уларда наркотик воситалар, алкоголли ва тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш, қимор ўйинларида иштирок этиш истагини пайдо қиладиган ахборот тарқатилиши тўлиқ ман этилган.

Оилавий қадриятларни инкор этадиган, турли ноқонуний хатти-ҳаракатлар, шафқатсизлик, жисмоний ва руҳий зўравонлик, жамиятга қарши бошқа хатти-ҳаракатларни оқлайдиган ахборот тарқатилиши тақиқланган.

"Миллатни шиша қалпоқ остида сақлаш"

Ўқитувчи сенаторнинг катта ëшдагиларни “салбий ахборотлардан” асраш ташаббусини тошкентлик врач психолог Инна Орлова Озодлик билан суҳбатда “Бу депутатлар миллатни шиша қалпоқ остида сақламоқчи”, дея танқид қилди.

- Бу депутатлар билмайдики¸ айнан салбий ахборотлар кишиларда танқидий анализ қилиш каби тафаккурли инсонга энг ҳос энг муҳим ҳусусиятни шакллантиради. Катта ëшдагилар мумкин қадар кўпроқ салбий информа олса, руҳан соғлом бўлади. Мен буни врач сифатида айтаяпман,- деди врач.

Суҳбатдош 24 август куни Сенат маъқуллаган “Болаларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан уларни ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунни ҳам танқид қилди.

- Бу қонундан Оилавий қадриятларни инкор этадиган мазмундаги китобларни болалар ўқимаслиги керак, деган хулоса чиқади. Ўзбекистондаги болалар тўғрисидаги қонунга кўра, 18 ëшга тўлмаган ҳамма бола ҳисобланади. Можаро¸ салбий қаҳрамонлар силсиласидан таркиб топган жаҳон адабиëти классикасини 18 ëшдан катталар ўқисин дейиш мутлақо яхши оқибатларга олиб бормайди¸- дейди суҳбатдош.

Сенатор Арипова катталарни зарарли аxборотдан ҳимоя қилиш ташаббуси билан чиқди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:42 0:00

Сенат маъқуллаган «Болалар соғлигига зарар етказувчи ахборотдан уларни ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунга кўра, ўзбек болалари фақат "миллий мафкурага мос" ижобий қаҳрамонлар ҳақидаги китобларни ўқиши лозим. Сенат нашр қилиш ва тарқатиш тақиқланган аҳборот маҳсулотлари ва бадиий китоблар реестрини тузиш механизмини ҳам муҳокама қилган.

Тақдим қилинаëтган қоида асосида “Ўткан кунлар” романи устига ҳам 18+ ишораси қўйилиши мумкин.

Ўзбекистонлик психолог Шаҳноза Ҳалилова қонун қабул қилинишини маъқуллаган ҳолда¸ классик адабиëтларга¸ ҳусусан "Ўткан кунлар" романига 18 + ишораси қўйишда шошмаслик кераклигини айтади.

Рухшунос Шаҳноза Ҳалилова билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:13:24 0:00

Қонун қабул қилиниши ортидан мактаб дарсликларидан классик адабиëт асарларининг "бадарға қилиниши" оқибатлари ҳақида гапирган фоторассом Умида Аҳмедова ëшларни аҳборотдан асраш шамсияси остида “цензура” қилинаëтганига эътибор қаратди.

Расмий матбуот¸ Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири вазифасини вақтинча бажарувчи Шерзод Шерматовга иқтибосан “Бу қонун цензура” эмас, дея таъкидлади.

Республика эксперт комиссияси тарафидан асарлари "миллий мафкурага зид", деб топилган фоторассом Умида Аҳмедова "Дўппи олиб кел деса, калла оладиган мулозимлар ўқувчилар ва катталар нима ўқишини белгилмасин", дея фикр билдирди.

Шарҳларни кўринг (24)

Бу форум ёпилган
XS
SM
MD
LG