Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 21:51

Шеркон Қодирий: “Ўткан кунлар”ни дунëдаги барча ўзбеклар ўқишини истайман


"Ўткан кунлар" спектакли
"Ўткан кунлар" спектакли

Афғонистондаги ўзбекларини ўз атрофида бирлаштирган “Турон” жамғармаси улуғ ўзбек ëзувчиси Абдулла Қодирийнинг “Ўткан кунлар” романини араб имлосида нашр қилмоқда.

Нашр ташаббусчиларидан бири бўлган Олим Кўҳканга кўра¸ шу кунларда китоб тайëр холатга келган:

- Китоб араб имлосида терилиб нашрга хозир бўлиб турибди. Биз кирилл ва лотин ëзувларида чоп қилинган “Ўткан кунлар” китобини арабий имлосига ўгирдик. Матн аслиятдаги каби қолди. Абдулла Қодирий тили Афғонистондаги ўзбеклар учун тушунарли ва қадрли дейди суҳбатдош.

Унга кўра “Турон” жамғармаси давлатдан кўмак олмасдан ўз маблағига китоб босишга қарор қилган:

- Афғонистонда тўрт миллиондан зиëд ўзбек истиқомат қилади. Улардан юз минг киши хат-саводга эга. Шу боис бу китобнинг аудио вариантини ҳам илова сифатида яратиш режаси бор. “Турон” жамғармаси Афғонистон тарихида илк бор Қодирийнинг асарини чоп қиляпти дейди суҳбатдош.

“Ўткан кунлар” романи Афғонистонда босилганлиги ҳабарини Озодликдан эшитган Абдулла Қодирийнинг невараси Шеркон Қодирий биз билан боғланди.

“Ўткан кунлар” китобини Афғонистонда чоп қилинишини олқишлаган Шеркон Қодирий ўз тасарруфида бўлган оригинал нусҳани Афғонистондаги ноширларга беғараз тақдим этиш ниятини билдирди:

-Китоб илк бора араб имлосида Самарқандда 1926 йилда чоп қилинган. Бу анча тўлиқ нашр. 1956 йилда чоп қилингани тўлқи эмас. Ўша замон мафкурасидан келиб чиқиб қисқартирилган варианти. Шу боис биз Қодирий авлодлари бу китоб қаерда чиқасям аслиятга яқин бўлишини истаймиз¸ деди Шеркон Қодирий

Суҳбатдошга кўра Абдулла Қодирий 1917-1918 йиллардан бошлаб “Ўткан кунлар” романи учун материал йиғишга киришган:

-1922 йидда биринчи ўзбек романининг дастлабки боблари «Инқилоб» журналида чоп этила бошлади. 1925-1926 йилларда «Ўтган кунлар» уч бўлим ҳолида китоб бўлиб нашр этилди. Айнан ўша вариант бизда бор¸ дейди ëзувчининг невараси.

Шеркон Қодирий билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:07:58 0:00

Абдулла Қодирийнинг “Ўткан кунлар” романи 1958 йилда рус¸ украин ва немис тилларига таржима қилинган.

Абдулла Қодирий 1937 йилнинг 31 декабрида Совет ҳукуматига душманликда айбланиб қамоққа олинди ва 1938 йил 4 октябрда Тошкентда отиб ўлдирилган эди.

XS
SM
MD
LG