Линклар

Шошилинч хабар
21 феврал 2024, Тошкент вақти: 12:57

Самарқандда 49 киши фаст фуддан заҳарланди


Иллюстратив сурат
Иллюстратив сурат
Самарқанд шаҳрида 49 киши умумий овқатланиш марказида тайёрланган «хот-дог»дан заҳарланиб, юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилди. Жабрланганлар орасида вояга етмаган болалар ҳам бор.

Маҳаллий ОАВлар хабарига кўра, заҳарланганларнинг барчаси Самарқандда умумий овқатланиш марказида «хот-дог» истеъмол қилган. Кечга яқин уларда овқатдан заҳарланиш аломатлари пайдо бўлган: иситма, ич кетиши, қайт қилиш.

Беморларнинг 29 нафарига уйига жавоб берилган. Қолган 20 нафари муолажаларни олмоқда. Шифокорлар сўзларига кўра, уларнинг аҳволи яхши.

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси бош мутахассиси Абдураҳмон Исмоиловнинг таъкидлашича, «хот-дог» ичига солинган сабзи салати уйда тайёрланган бўлиб, ошхона ана шу маҳсулотдан фойдаланиб келган.

Ҳозирги вақтда умумий овқатланиш маркази фаолияти тўхтатилгани айтилмоқда. «Хот-дог» учун ишлатилган маҳсулот намуналари вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармасига юборилган.

XS
SM
MD
LG