Линклар

Шошилинч хабар
16 июл 2018, Тошкент вақти: 04:12

“Ўрис динига кирди” деб пичоқланган аëл: Мен динимни ўзгартирганим йўқ


Умида Норметова фарзандлари билан.

Эри тарафидан пичоқланиб, тузалиб чиққан 31 яшар сайрамлик, икки фарзанднинг онаси Умида Норметова 12 декабрь куни Озодлик билан суҳбатда қамоқдаги эри билан учрашгани ва эрининг кечирим сўраганини айтди. Умида Норметова эри пичоқлагани ортидан ижтимоий тармоқларда мазах қилингани ва ноўрин танқидларга нишон бўлганидан нолиди.

Мен тирикман

- Кўпчилик мени ўлдига ҳам чиқаришди. Мана мен тирикман, ўлганим йўқ. Бўйрагим ҳам олинмади. Жигар ва ўпкамдан олган жараоҳатлар битиш арафасида. Врачларга раҳмат. Аммо қалбимга етган озорнинг битиши қийин бўляпти,- дейди суҳбатдош.

12 ноябр куни Умида Норметованинг эри Хайрилла Норметов турмуш ўртоғини “ўриснинг динига” кирди, дея пичоқлаганини иддао қилинган видеони тарқатган эди. Ана шундан кейин Норметов қамоққа олинган эди.

Динимни ўзгартирмадим

Умида Норметова Озодлик билан суҳбатда “ўриснинг динига” кирмаганини таъкидлади:

- Мен касалхонанинг жонлантириш бўлимида ўлим билан олишар эканман¸ эрим Хайрилла Норметов видео тарқатиб¸ “аëлим ўрисни динига кирди” деб туҳмат қилиб ўтирибди. Мен намозимни ўқиб¸ рўзамни тутадиган мусулмонман. Пичоқланганимдан кўра, шу туҳмат балоси менга оғир ботди¸- дейди Сайрам қишлоғида яшовчи Умида Норметова.

Умида бундан 11 йил олдин Хайрилла Норметовга турмушга чиққанини айтиб, бўлиб ўтган воқеа эр-хотин ўртасидаги оилавий можаро боис бўлганини урғулади:

- Ҳибсда қолаëтган эрим Хайрилла Норметов билан учрашдим. У мендан кечирим сўради. Қилган ишимга пушаймонман деди. Лекин тармоқларда мени мазаҳ қилиш давом этмоқда. Тўрт ойлик болам тушганини ҳам юзимга солиб, ўз боласини ўлдирган деб ҳам айб қўйишди. Мен динимни алмаштирганим йўқ. Оллоҳга ҳеч кимни шерик қилмадим, деб қайта-қайта айтяпман. Эрим нега менга ҳанжар тиқиб, бу туҳматни қилганини тушунтириб бера олмади,- дейди суҳбатдош.

“Ўрисни динига кирди” деб пичоқланган аëл: Мен динимини ўзгартирганим йўқ
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:12:37 0:00

Иш судга ошган

Айни пайтда хотинини пичоқлаган Норметов суд қарорига мувофиқ икки ой муддатда ҳибсда қолади.

Сайрам қишлоғида яшовчи 34 яшар Хайрилла Норметов қотилликка уринишда айбланиб 14 ноябрь куни ҳибсга олинган эди.

Жасур ҳаëтимни қутқарди

Умида Норметованинг Озодликка айтишича, унинг эри Норматов 12 ноябрь эрта тонгда узунлиги 45 см келадиган ҳанжарни унга тиқиб, қочиб кетган:

- Эрталаб соат 7 да бекатда автобус кутиб тургандим, ишга бориш учун. Эрим келиб, ҳанжар тиқиб, қочиб кетди. Қонимга беланиб, ëрдам беринг, деб ҳайқирсам, ҳеч ким ëрдам бермади. Одамлар бепарво ўтиб кетиб туришибди. Одамлардан оқибат кетибди¸ деб ўзимни Оллоҳга топшириб йиқилиб, ўзимдан кетдим. Кейин айтишларича, Жасур деган йигит келиб мени касалхонага олиб борибди. Унгача 10 минут тилим тортишиб, ерда ëтганман. Ўша Жасурга раҳмат айтаман. Докторларга ҳам раҳмат¸ дейди Умида Норметова.

Сайрамдаги касалхона жарроҳи Бавуржон Аспановнинг 16 ноябрда Озодлик билан суҳбатда Умида Норметованинг ҳаëти 6 соатлик амалиëт ортидан қутқариб қолинганини айтган эди.

Ўз хотинини пичоқлаган Хайрилла Норметовга нисбатан Қозоғистон ЖКП 106-моддаси 1- банди (Қасддан тан жароҳати етказиш) асосида жиноят иши қўзғатилган.

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG