Линклар

Шошилинч хабар
28 феврал 2021, Тошкент вақти: 00:03

Бош прокуратура: Сирдарёда қурилиш мулозими пора билан қўлга тушди


Бош прокуратура


Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси матбуот хизматига кўра, 28 январь куни Сирдарё вилояти Сирдарё туман ҳокимлигининг қурилиш бўлими бошлиғи Х. К. хизмат хонасида ҳибсга олинди.

Расмий хабарда айтилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Сирдарё туман бўлими ходимлари томонидан ташкиллаштирилган тезкор амалиёт чоғида мулозим маҳаллий фуқарога 2 сотих ер майдони ажратиш учун ҳамкасблари воситасида "1200 АҚШ доллари миқдорида олишни режалаштиргани маълум бўлган".

Қурилиш бўлими раҳбари вилоятнинг Мирзаобод туман архитектура бўлими собиқ мутахассиси З.Ж. воситасида 1 200 АҚШ долларини олаётган пайтда ашёвий далил билан қўлга олингани айтилади.

Бош прокуратура ҳолат юзасидан қурилиш бўлими бошлиғи Х.К. га нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси (Пора олиш), фуқаро З.Ж.га нисбатан эса 212-моддаси (Пора олди-бердисида иштирок этиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошланган.

Жорий йилнинг 10 январь куни Жиззах шаҳрида қурилаётган кўп қаватли уйнинг қулаб тушиши ортидан Бош прокуратура жиноят иши очган ва қурилиш соҳасида тафтишлар бошланган эди.

Президент Мирзиёев қурилиш соҳасида "коррупция ва ўғриликлар" кўплигини танқид қилган.

XS
SM
MD
LG