Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:32

CАМАРҚАНД – “Ҳар баҳорда шу бўлар такрор: ариқлар тозаланиб, ахлатлар кўчада қолдирилмоқда”


БУЛУНҒУР. “Самарқанд вилояти Булунғур туманидан ёзмоқдамиз. Туманимиздаги ариқлар ҳар йили эрта баҳорда ахлатлардан тозаланади. Аммо негадир ҳар гал чиқиндилар ариқ бўйига ташлаб кетилади. Ҳаво исиганда бадбўй ҳидга чидаб бўлмай қолади. Бунинг устига, инфекция тарқалади. Ҳокимиятнинг аҳоли саломатлиги билан иши йўқдир. Аммо табиатни муҳофаза қилиш ва соғлиқни сақлаш идоралари ўз вазифасини виждонан бажариб, масъуллардан талаб қилса бўлмайдими?! Бу Истиқлол маҳалласи. Ариқ туманнинг марказидан аҳоли зич жойлашган ҳудуддан ўтган. Энг ачинарлиси ушбу ариқни олдидан кўплаб мактаб ўқувчилари қатнайди. Бу ариқдан Булунғур туманининг ичидан то Жомбой тумани фермерларининг еригача сув ўтади. Бу фақат битта маҳаллада эмас, бир неча маҳаллалардан ўтган”.

(Бу хабар Озодликка 5 март куни келган.)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG