Линклар

Шошилинч хабар
11 май 2024, Тошкент вақти: 03:04

ҚАШҚАДАРЁ – “Бош прокурорнинг ота ҳовлиси йўллари асфальтланганига умуман алоқаси йўқ!”


ШАҲРИСАБЗ. Ўзбекистон Бош прокуратураси ST даракчисининг “Бош прокурорнинг ота ҳовлиси йўллари бир кечада тўлиқ асфальтланди” деб номланган арзини ўрганиб чиқди ва унга жавоб қайтарди (матн таҳрирсиз чоп этилмоқда):

"Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 февралдаги “Йўл хўжалигини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4954-сонли фармонига биноан Шаҳрисабз шаҳар ҳокимлиги тасдиқлаган манзилли рўйҳат асосида шаҳар марказий кўчаларида Шаҳрисабз тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан жорий таъмирлаш ишлари олиб борилган.
Хусусан, 2018-2019 йилга мўлжалланган манзилли рўйҳатга асосан шаҳарнинг 21 та маҳалла фуқаролар йиғинининг 33 та марказий кўчаларида жорий таъмирлаш ишлари, яъни шағал тўкиш ҳамда асфальлаштириш амалга оширилиши назарда тутилган.
Шундан, шаҳарнинг 15 та маҳалла фуқаролар йиғинидаги 21 та кўчаларида жорий таъмирлаш ишлари бажарилган.
Уларнинг 10 тасида асфальтлаштириш ишлари амалга оширилган.
Жумладан, асфальтлаштириш ишлари шаҳарнинг қуйидаги кўчаларида амалга оширилган:
1. “Боғибаҳор” МФЙ ҳудудидаги “Қўшчашма”, “Боғот”, “Мустақиллик 6 йиллиги” кўчалари;
2. “Зингирон” МФЙ ҳудудидаги Зингирон кўчаси;
3. “Уйчилик” МФЙ ҳудудидаги С.Рахимов кўчаси;
4. “Ғалаба” МФЙ ҳудудидаги Ғ.Ғулом кўчаси;
5. “Оқсарой” МФЙ ҳудудидаги “Кунчиқар”, “Оқсарой”, “Бахт”, “А.Орзиқулов” кўчалари асфальтлаштирилган.
Шаҳар ҳокимлиги томонидан тасдиқланган манзилли рўйҳат асосида шаҳарнинг қолган 14 та кўчаларида навбат билан 2019 йил давомида асфальтлаштириш ишлари амалга оширилади".

(Бу хабар Озодликка 26 март куни келган.)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG