Линклар

Шошилинч хабар
26 январ 2020, Тошкент вақти: 22:46

ФАРҒОНА – “Автобус ҳайдовчиларининг ҳаракат вақти телефондан фойдаланиши одатга айланмоқда”


ФАРҒОНА. “Фарғона вилоятидан ёзмоқдаман. Жамоат транспорти, хусусан, автобус ҳайдовчиларининг ҳаракат вақти телефондан фойдаланиши одатга айланиб қолган. Баъзан ҳаракат вақтида интернетдан сурат томоша қилишса, баъзан бир-бирлари билан суҳбатлашиб кетишади.

Мактубга илова қилинаётган суратлар жорий йил 27 июнь куни соат 6:30 ларда Фарғона–Қувасой йўналишида ҳаракатланаётган автобусда олинди. Ҳайдовчи манзилга етгунча йўловчилар ҳаётини таҳликага қўйиб Телеграм тармоғидан фойдаланиб келди. Унинг на ташқи кўриниши, на хулқ-атвори қоидаларига мос эди! Ҳайдовчига ўзининг ҳаёти қадрли эмасдир, лекин йўловчиларнинг ҳаётини хавфга қўйишга ким ҳуқуқ берди?! Бу ҳолат текширилиб, адолатли қарор қабул қилинади деган умиддамиз”.

(Бу хабар Озодликка 27 июнь куни келди)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG