НАМАНГАН. “Наманган шаҳридан ёзмоқдамиз. Шаҳримиз тозалигига учта ташкилот – ободонлаштириш корхонаси, “Тоза ҳудуд” ДУК ҳамда “Мусаффо иқлим” МЧЖ масъул. Аҳоли ва ташкилотлар ушбу корхоналарга ўз вақтида ҳақини тўлайди, аммо улар ўз вазифасини тўлиқ бажармаяпти. Қизиқ ҳолат шундаки, учта корхона раҳбарлари ака-укалардир. Албатта, “ака-укалар тозаликка масъул корхоналарга раҳбар бўлиши тақиқланади” деган қоида йўқ. Аммо ҳар учала ташкилот вазифасини рисоладагидек бажармаётгани аҳолида ҳақли эътироз уйғотмоқда”.
(Бу хабар Озодликка 6 июль куни келди)
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!
|