Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:14

НАМАНГАН – “Ёнғиндан кейин минг машаққат билан қайта қурган дўконларимизни ҳокимият бузмоқчи”


НОРИН. “Наманган вилояти Норин тумани деҳқон бозоридан ёзмоқдамиз. 2017 йил сентябрь ойида биз савдо қиладиган раста ёниб кетган ва 18 та дўкон катта зарар кўрган эди. Биз – ёнғиндан жабр кўрган тадбиркорлар, дўконларимизни ўз кучимиз билан тикладик, ҳеч ким ёрдам бермади. Энди эса бозор қайта қурилади деган важ билан расталаримизни бузишмоқчи.

Аслида, бозорни қайта қуриш бўйича президент тасдиқлаган лойиҳада бизнинг дўконлар бузилиши белгиланмаган. Аммо маҳаллий раҳбарлар бир неча пулдор-корчалоннинг манфаати учун давлат раҳбари тасдиқлаган лойиҳани ҳам ўзгартирмоқда.

2003 йилда қурилганидан буён бозорга фойдаси тегмаган расталар бор, аммо улар қолиб, бинойидек ишлаб турган бизнинг дўконларни бузишмоқчи.

Мутасаддилардан талабимиз – бозор қурилиши давлат раҳбари тасдиқлаган лойиҳа бўйича амалга оширилсин, бизнинг расталар ҳам капитал таъмирлаб берилсин!”

(Бу хабар Озодликка 27 май куни келди)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG