Линклар

Шошилинч хабар
13 ноябр 2019, Тошкент вақти: 04:11

АНДИЖОН – “Ярим тунга қадар давом этадиган кафе шовқинидан ухлолмаяпмиз” (ВИДЕО)


АНДИЖОН – “Ярим тунга қадар давом этадиган кафе шовқинидан хотиржам ухлолмаяпмиз”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:29 0:00

АНДИЖОН. “Андижон шаҳри Мусаев кўчасидаги жойлашган “Мечта” (эски номи “Аристократ”) кафеси фаолиятидан норози бўлиб мактуб ёзмоқдамиз. Кафе кўп қаватли уйларнинг ички ҳовлисида жойлашган. Бу эса аҳолига ноқулайликлар туғдирмоқда. Кафенинг тураржойлар ички ҳовлисида бўлиши шаҳарсозлик талабига ҳам, ҳукумат қарорига ҳам зиддир. Кафеда доим баланд овозда мусиқа қўйилади. Маст-аласт меҳмонлар эса жанжал-тўполон қилади. Ҳоким кафе соат 22 га қадар, шовқинсиз, спиртли ичимликларсиз ишлаши кераклигини айтган эди. Аммо кафе шовқин-суронлар билан ярим тунгача ишлаб келмоқда. Деразангиз ёнида маст-аласт меҳмонлар шовқин солиб тургач, қандай қилиб хотиржам ухлай олайсиз?! Тадбиркорларимиз озгина бўлса-да, инсофли, маданиятли бўлса эди!”

(Бу хабар Озодликка 12 февраль куни келган.)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG