БЕКОБОД. “Тошкент вилояти Бекобод тумани Ўрикзор МФЙдан ёзмоқдамиз. Маҳалламизда бир ойдан буён чироқ йўқ. Бу масалада турли ташкилотларга мурожаат қилдик, аммо натижа бўлмади. “Трансформатор олсангиз, кейин улаб берамиз”, дейишмоқда. Аммо трансформатор сотиб олишга қурбимиз етмайди. Нима энди бутун маҳалла чироқсиз ўтираверадими?Чироқ бўлганда ҳам, кучланиши жуда паст. Бу кучланишда биттагина 12 вольт телевизор ишлайди, холос”.
(Бу хабар Озодликка 20 июнь куни келди)
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!
|
Шарҳларни кўринг (2)
Бошқа шарҳлар