ИЗБОСКАН. “Андижон вилояти Избоскан туманидан ёзмоқдамиз. ХТБ мудири мўмай пул топиш мақсадида туман бўйича бир хил мактаб формасини соттиришга уринмоқда. Форма бозорларда 1-6 синфлар учун 160-180 минг, 7-11 синфлар учун 200-220 минг сўмдан сотилмоқда. Мудир айтган тадбиркор эса 1-6 синфлар формаси учун 200 минг, 7-11 синфлар учун 250-270 минг сўм нарх белгилаган. Форма бўйича монополия қилмоқчи бўлган ХТБ мудири тадбиркорлар билан тил бириктирган шекилли. Ахир, форма олди-сотдисига мактаб директорлари ва ХТБ мудирлари аралашиши тақиқланган-ку!”
(Бу хабар Озодликка 19 июль куни келди)
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!
|