Линклар

Шошилинч хабар
12 ноябр 2019, Тошкент вақти: 20:32

ҚАШҚАДАРЁ – “Ички ишлар вазири ўринбосари қабулига жиддий муаммо билан келган аризачилар киритилмади”


ҚАРШИ. “Қашқадарё вилояти Қарши шаҳридан ёзмоқдаман. 10-11-апрель вилоят ИИБ биносида Ички ишлар вазири ўринбосари Муҳиддин Жўраевнинг сайёр қабули ўтказилди.Аммо қабул расмиятчилик учун уюштирилгандек. Негаки, арзимас масалалар бўйича келган одамларни ичкарига киритиб, муҳим масалалар бўйича келган кўплаб аризачиларни киритишмади. Формадаги ва фуқаро кийимидаги ИИБ ходимлари оддий халқни ўраб олди. Бунинг устига, айрим одамларни вазир ўринбосари ўрнига вилоят ИИБ раҳбари Дилшод Турсунбоев қабул қилди. Президентимиз халқ муаммоларини холис ўрганинглар дея талаб қилмоқда. Бу ёқда эса расмийлар қабул маросимини ҳам спектаклга айлантириб юбормоқда. Нима, яна президентни алдаш давом этмоқдами?!”

(Бу хабар Озодликка 10 апрель куни келган.)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG