Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:39

ТОШКЕНТ – “Профилактика инспектори ёрдамчилари: бизни меҳнат кодексига зид равишда ярим тунга қадар ишлатишмоқда”


ЯШНОБОД. “Тошкент шаҳри Яшнобод тумани ички ишлар тизими профилактика инспектори ёрдамчилари номидан мактуб йўлламоқдамиз. 2019 йил 26 апрелда президент қарори билан ИИВ тизимида профилактика инспектори ёрдамчиси лавозими очилди. Не умидлар билан ушбу лавозимга кирдик. Ишга кираётганимизда кунлик 8 соат, ҳафтада 6 кун иш ва бир кун дам олиш дейилган эди. Аммо ҳаммаси қуруқ гап экан. Бизни эрталабки соат 8:30 дан тунги соат 01:00 гача ишлатишмоқда.

Эрталаб соат 8:30 да ГОМда (ички ишлар бўлими) “развод”, кейин ҳамма ўзига бириктирилган профилактика инспектори билан ўз ҳудудига кетади. Кун давомида ишлаймиз, тунда яна “развод” бўлади. Ҳатто “развод”дан сўнг ҳам бизни ГОМда мажбуран ушлаб қолишмоқда. Ҳайронмиз, профилактика инспектори билан бирга маҳаллада ишлашимиз керакми ёки ГОМда?

Меҳнат кодексида иш вақти ҳафтасига 40 соатдан ошмаслиги кераклиги белгиланган. Лекин бизни ҳафтасига 40 соатдан кўп ишлашга мажбурлашмоқда. Ойлик мошимиз эса кам – 1 миллон 50 минг сўм.

Биз, ахир, робот эмасмиз. ИИВга малакали, соғлом ишчилар керак бўлса, ўз вақтида дам олишга имкон берсин!”

(Бу хабар Озодликка 31 май куни келди)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG