Линклар

Шошилинч хабар
18 ноябр 2019, Тошкент вақти: 09:00

АНДИЖОН – “Миллий гвардия ходимлари уйимизга киритмади, менга ва аёлимга зўравонлик қилди” (ВИДЕО)


АНДИЖОН – “Миллий гвардиялар отамдан қолган уйимизга киритмагани етмагандек, менга ва аёлимга зўравонлик қилди”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:59 0:00

АНДИЖОН. “Мен – Алишер Исомиддинов, Андижон шаҳридан мактуб йўлламоқдаман. Раҳматли отам қурилиш фирмасида ишлаб, Андижон марказида бир нечта ҳовли ва квартира қилган. Мен “дом”да пропискада бўлганман. Опам “пул керак, “дом”ни сотамиз, имзо қўйиб бер” деганда, жигаримга ишониб нотариусда имзо қўйиб берганман. 2015 йилда эса отам инсульт бўлиб, оғир аҳволда ётганидан фойдаланган опам уйни ҳам номига ўтказиб олган. Майли, ҳаммага инсофни Ўзи берсин. Ҳозир оилавий можарога тўхталмоқчи эмасман. Аммо менга жуда ёмон таъсир этаётган ҳолат – отамиздан қолган уйга кира олмаётганимдир!

Опам уйга Миллий гвардия қўриқчиларини қўйиб, ичкарига киришимга тўсқинлик қилмоқда. Бор-йўғи уйдаги ўзимга тегишли пулни олиш ва кредитга бўлса-да тураржой олиш ниятида эдим. Аммо миллий гвардия ходимлари мени ичкарига киритмади. Мен ва аёлимга нисбатан куч ишлатишди, маҳалла-кўй олдида ҳақорат қилишди. Мен ўз уйимга маҳалла-кўйдан вакил чақириб худди ўғри каби кирар эканман, қўриқлаш ходимлари отам қурган уйни оёқости қилди.

Уйдан пулларим, дадамнинг фирма ҳужжатлари йўқолган. Аммо миллий гвардиячилар буюмлар йўқолганига жавоб бермаслигини айтмоқда. Мутасаддилардан қонуний ҳақимни ҳимоя қилишлари, ўз вазифасини номуносиб миллий гвардиячиларга чора кўришларини сўрайман”.

(Бу хабар Озодликка 14 октябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Шарҳларни кўринг (1)

Бу форум ёпилган
XS
SM
MD
LG