Линклар

Шошилинч хабар
15 ноябр 2019, Тошкент вақти: 20:10

ҚАШҚАДАРЁ – “Ҳам ўғлимга ҳақсизлик, ҳам турмуш ўртоғим руҳига ҳурматсизлик қилишди”


ҚАРШИ. “Мен – Замира Мейлиева, Қашқадарё вилояти Қарши шаҳри Пахтазор кўчаси 11-уйда яшайман. Турмуш ўртоғим ҳарбий хизмат пайти ҳалок бўлган. Жасорати учун медаль билан ҳам тақдирланган.

Ўғлим Улуғбек Кароматов ҳам шу йил ёзда Миллий гвардия тасарруфидаги “Темурбеклар мактаби”да ўқишга ҳужжат топширди. Аммо бизга номаълум сабаб билан турмуш ўртоғим ҳалок бўлганига доир илтимоснома ўғлимнинг ҳужжатлари орасидан йўқолган. Оқибатда, фарзандимга балл етмай қолди ва ўқиш имконидан маҳрум бўлди. Миллий гвардия раҳбариятига мурожаатларим етиб бормаяпти. Бу ўринда ҳам ўғлимга ҳақсизлик қилинмоқда, ҳам турмуш ўртоғим руҳига ҳурматсизлик бўлмоқда.

Миллий гвардия қўмондони Б.Тошматовдан ҳолатни ўз назоратига олишини сўрайман. Фарзандим “Темурбеклар мактаби”да ўқиб ватанга хизмат қилсин дейман”.

(Бу хабар Озодликка 30 октябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Шарҳларни кўринг

XS
SM
MD
LG