Линклар

Шошилинч хабар
18 ноябр 2019, Тошкент вақти: 13:49

НАМАНГАН – “Мутасаддилар касалликлар кони бўлган ерда боғча очмоқчи!”


УЙЧИ. “Наманган вилояти Уйчи тумани Чуртук МФЙдан ёзмоқдамиз. Маҳаллада 1935 йилдан бери фаолият юритиб келаётган шифохона бор. Шифохонанинг бир қисмида мактабгача таълим муассасаси очишмоқчи. Бу ҳақда ҳоким қарори ҳам чиққан. Касалликлар макони бўлган шифохонада боғча очиш мумкинми?! Туман СЭС идораси бу ерда боғча очиб бўлмайди, деб хулоса берган. Аммо бунга эътибор берилмаяпти. Биз фарзандларимиз бирор юқумли касалликка чалинишини истамаймиз. Маҳалламизда боғчага талаб катта. Биз – ота-оналар тоза ва озода ерда, муносиб шароиятда янги боғча қуриб беришларини сўраймиз”.

(Бу хабар Озодликка 23 март куни келган.)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG