Линклар

Шошилинч хабар
03 май 2024, Тошкент вақти: 06:42

ТОШКЕНТ – “Боғчада қўл-оёғи синган бола иши нега босди-босди қилинди?”


ЮНУСОБОД. “Мен – Раъно Қодирбекова, Тошкент шаҳри Юнусобод туманидан ёзмоқдаман. 307-МТМда бир боланинг қўли ва оёғи тарбиячиларнинг эътиборсизлиги оқибатида синиб қолган эди. Шу ҳолат юзасидан ўша боланинг ота-онаси билан биргаликда мутасадди ташкилотларга мурожаат қилдик. Бизни чақириб, ҳолат юзасидан аризалар ёзиб олишди. Юнусобод тумани ИИБ жиноий иш ҳам очди. Бу орада ота-оналар номидан қалбаки имзо қўйиш ҳолати юзага чиқди. Аммо тергов ими-жимида ёпиб юборилдими, айбдорлар жазолангани ёки жазоланмагани юзасидан бизни хабардор қилишмади.

Бугун қўли синган боланинг ота-онаси ҳам ноҳақликдан ҳайрон бўлиб юрибди. Мени эса туҳматлар билан боғчадан ишдан ҳайдашди ва 6 ёшли бемор болам билан ишсиз қолдим.

Мен аввалроқ “Сиздан Телеграм” орқали боғча тарбияланувчиларига сифатсиз, айниган озиқ-овқат берилаётгани ҳақида маълум қилган эдим. Ҳақиқатни айтганим учун мендан ишдан ҳайдаш билан қасос олишди. Балки боғчадаги қинғирликларни кўриб кўрмасликка олиб юрганимда ишдан ҳайдалмасмидим! Айбим жажжи болаларнинг соғлиғи учун курашганимми?!

Бемор болам билан жуда қийналаб кетдик. Додимни кимга айтишни ҳам билмай қолдим. Ноҳақликка чек қўйилиши ва айбдорларга қонуний жазо берилишини сўрайман”.

(Бу хабар Озодликка 13 май куни келди)

(Раъно Қодирбекованинг о-риган фарзанди)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG