АНДИЖОН. “Андижон вилоятидан ёзмоқдаман. Яқинда вилоят она ва бола скрининг марказига аёлим билан бордик. Эрталаб соат 5.00 да чой ҳам ичмай йўлга чиқдик. Соат 6.00 етиб бориб, саксонинчи бўлиб навбатга ёзилдик. 5 йил олдинги ҳолат эсимга тушди, биринчи фарзандим туғилиши арафасида ҳам худди шундай манзара эди. Бу гал ҳам таниш ҳолат: соат 8.00 гача 200 тача одам йиғилди.
Марказга ҳудудий поликлиникалар берган йўлланма орқали борилади. Ҳамма хизматлар қонунга мувофиқ бепул бўлиши керак, лекин марказ ходимлари ҳар бир ҳомиладордан 5000 сўмдан олаяпти.
Марказда ҳамма нарса бизнесга айланиб кетибди. Беморлар учун ўтирадиган жой қилинмаган. Аммо марказ бурчагидаги буфет столида пул тўлаб ўтириш мумкин. Буфетда бир стакан чой 2000 сўм.
5 йил олдинги пасткашлик ҳали ҳам йўқолмабди. Шу ерда ишловчи санитарка, оқ халат кийган шифокорлар, ҳатто қоровул 5-10 минг сўм пулингизни олиб, ичкарига навбатсиз олиб кириб қўяди. Тасаввур қилаяпсизми, ҳатто навбатдан ҳам пул ишлашаяпти!
Тиббий муассасаларида таъмагирлик ва турнақатор навбатлар қачон йўқолади?”
(Бу хабар Озодликка 18 июль куни келди)
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!
|