Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 18:19

ҚАШҚАДАРЁ – “3 фарзандни тарбиялаётган ногирон аёл: ҳокимлик уй борасидаги ваъдасини қачон бажаради?” 


ҚАРШИ. “Мен – Нилуфар Бозорова, Қашқадарё вилояти Қарши шаҳри Қорақўл кўчаси 43а-уйдан мактуб йўлламоқдаман. Болаликдан туғма ногиронман. Диний-экстремистик оқимга аъзоликда айбланган турмуш ўртоғим 20 йилдан буён озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтамоқда. 3 нафар фарзандим бор. Неча йиллардан буён эҳтиёжманд оилалар рўйхати турамиз.

2019 йил январь ойида Вазирлар Маҳкамасининг 285-қарори ҳамда тегишли комиссия хулосаси асосида бизга 3 хонали уй ажратилди. Қайта комиссия ўтказиш қонунга зид бўлса-да, шаҳар ҳокими менга уй бермаслик йўлини қилди.

2019 йил 29 апрелда ишчи гуруҳи диний-экстремистик оқимга аъзолик учун жазо ўтаётган маҳкумлар оиласи билан суҳбатлашди. Шу тариқа вилоят ҳокими Зафар Рўзиев бизга уй ажратилганини айтди, вилоят прокрори буни ўз назоратига олди. Аммо яна бизга уй берилмади. Кейин эса 0,2 сотих ер ажратиб, икки хонали уй қуриб беришга ваъда қилишди. Аммо бу ваъда ҳам қоғозда қолиб кетмоқда.

Матбуотда ҳукуматимиз ногирон аёлларга ёрдам бераётгани ҳақида хабарлар чоп этилмоқда. Қашқадарё вилояти раҳбарлари ҳам биз каби оилаларнинг оҳига қулоқ тутади деган умиддаман”.

(Бу хабар Озодликка 4 август куни келган.)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG