Линклар

Шошилинч хабар
29 апрел 2024, Тошкент вақти: 20:28

ЖИЗЗАХ – “Онкология маркази бошқа вилоятдан келганлардан кунига қўшимча 200 минг сўм сўрамоқда”


ЖИЗЗАХ. “Жиззах вилоятидан ёзмоқдаман. Онам онкологик касалга чалингани сабаб зудлик билан муолажа ўтказилиши лозим экан. Аммо Жиззах вилоятидаги тиббий муолажадан қониқмадик ва қўшни Самарқанд вилоятидаги онкология марказига мурожаат қилишга мажбур бўлдик. Самарқанд онкология марказида эса бошқа вилоятдан келиб даволанмоқчи бўлганлар қўшимча кунлик 200 минг сўм тўлов қилиши лозим экан. Агарда бемор 20 кун даволанса, қанча қўшимча харажат бўлишини ҳисоблаб олаверинг! Дори-дармон ва қўшни вилоятга қатнаш харажатларини айтмай қўяқолайлик. Биз мурожаат қилган жойда бошқа вилоятлардан келган ўнлаб инсонларни учратдик. Тиббиёт вилоятларда ҳам ривожлантирилмас экан, биз каби бошига ташвиш тушган ватандошлар машаққат устига машаққат чекиб юраверади!”

(Бу хабар Озодликка 27 май куни келди)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG