Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 14:00

НАВОИЙ – “Фаррош аёл: порталга арз қилганим учун раҳбарият ишдан бўшатишга уринмоқда”


НАВОИЙ. “Мен – Гўзал Холбоева, Навоий шаҳри, Навоий кўчаси, 40-уй, 37-хонадонда яшайман. “Қизилқумцемент” АЖ тизимида фаррош вазифасида ишлайман. Фаррошликда қолиб кетмай деб иккинчи мутахассисликка ўқидим. Компания раҳбариятига ишимни ўзгартиришлари сўраб қайта-қайта мурожаат қилдим. Сўнг порталга ҳам арз қилдим. Бу орада директор ўринбосари ва кадрлар бўлими нозири маъмурий жавобгарликка тортилди. Энди эса. раҳбарият юқори идораларга ёзганим учун мени ишдан бўшатмоқчи. Яқинда касал бўлиб беморлик варақаси очтирган эдим. Уни ҳам атайин қабул қилишмади. Раҳбарият “юқорига ёзиб нимага эришдинг, тақдирингни биз ҳал қиламиз” дея устидан кулмоқда.

Ёлғиз она сифатида бир ўғилни тарбиялаб келмоқдаман. 20 йилга уй учун кредит олганман. Масъул идоралардан ҳимоя қилишларини сўрайман”.

(Бу хабар Озодликка 28 сентябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG