Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 02:04

Бош прокуратура ST даракчисининг мурожаати юзасидан қўшимча маълумот йўллади


Sizdan Telegram: “Мактаб директори ўринбосари ўқувчиларни дарсдан қолдириб, шахсий машинасини ювдирди”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:24 0:00

Бош прокуратура Озодликка ўз ўқувчиларига машина ювдирган директор ўринбосари хабари юзасидан қўшимча маълумот йўллади (матн таҳрирсиз чоп этилмоқда):

"Хива шаҳар, “Лолазор” маҳалласи, Х.Атажанов кўчасида яшовчи фуқаро Аллаберганов Шерматжон Эркинбаевичнинг Хива туманидаги 10-сонли умумтаълим мактаб директори И.Атажанова ва бошқаларнинг ҳаракатларидан норози бўлиб Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига 16.01.2019 йилда йўллаган мурожаати вилоят прокуратураси 9-тармоғи томонидан ўрганилган.

Аниқланишича, ушбу мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлари бўйича ўрибосари Балтаева Насиба Комуловна ўзи педагог ходим бўла туриб, хизмат вазифасини суиистеъмол қилиб, 2018 йилнинг сентябрь ойида дарс машгулотлари вақтида 7 “г” синф ўқувчиларига ўзига тегишли бўлган 90 G 227 FA давлат рақамли “Спарк” русумли автомашинасини ювдирган.

Вилоят прокуратураси томонидан мазкур ҳолатлар ўрганилаётган даврда, Н.Балтаева ўз хоҳишига кўра эгаллаб турган лавозимидан озод қилишни сўраб ёзган аризасига асосан туман халқ таълими бўлими мудирининг 23.01.2019 йилдаги 5қ-сонли буйруғига билан эгаллаб турган лавозимидан озод қилиниб, мазкур мактабда ўқитувчи вазифасида қолдирилган.

Шунингдек, вилоят прокуратураси томонидан аниқланган қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан 15.02.2019 йилда вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи номига тақдимнома киритилган ва тақдимнома натижасига кўра, мактаб директори И.Атажановага вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғининг 13.03.2019 йилдаги 66к-сонли буйруғи билан “ҳайфсан” интизомий жазоси қўлланилган ҳамда хизмат вазифаларини суиистеъмол қилган Н.Балтаеванинг директор ўринбосари лавозимидан озод қилинганлиги инобатга олинган.

(Бу хабар Озодликка 24 март куни келган.)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG