Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 22:20

ФАРҒОНА – “Прокуратура 4 йилдан буён ҳужжат сохталаштириш ҳолати юзасидан жиноят иши очишни пайсалга солмоқда”


ТОШЛОҚ. “Фарғона вилояти Тошлоқ туманидан ёзмоқдамиз. Фуқаро Н.Давроновга тегишли бўлган, Заркент шаҳарчасида жойлашган нотурар бино “Қишлоқ қурилиш банк”ка сохта ҳужжатлар ва сохта имзо билан гаровга қўйилган ва кредит олинган. Банк масъуллари ҳам негадир гаров ҳужжатларини жиддий ўрганмаган. Ҳужжат сохталаштирган кимса кредитни тўлолмагач, банк Н.Давроновга тегишли бўлган бинони кимошди савдосига қўйиб сотиб юборган.

Вазият аниқ: бир фуқарога тегишли бинони бошқа биров ҳужжатларни қалбакилаштириб, гаровга қўйиб юборган. Фарғона вилоят прокуратураси имзоларни қалбаки деб топди, лекин ҳанузгача жиноят иши очмади. Бу масалага 4 йил бўлди! Прокуратура 4 йил давомида битта жиноятни ҳал қила олмаса, унга қандай ишониш мумкин? Мутасадди идоралардан жиноят иши очилиши ва айбдорлар жазоланишини сўраймиз”.

(Бу хабар Озодликка 27 июль куни келган.)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG