Линклар

Шошилинч хабар
02 май 2024, Тошкент вақти: 02:43

ТОШКЕНТ – “ST’да мактубимиз чиққач, мутасаддилар бирровга кўриниб, яна ғойиб бўлишди”


СЕРГЕЛИ. “Тошкент шаҳри Сергели тумани Қўшқўрғон кўчасидан ёзмоқдамиз. “Сиздан Телеграм”да 14 август куни мактубимиз чоп этилганди. 17 август куни кўчамизга экскаватор келиб, биргина эгасиз вайронани қулатиб, аввалгидан-да ёмон аҳволга солди. Мутасаддилар шу билан гўё вазифасини бажаргандек ғойиб бўлишди. Кўчамизга кирувчи газ қувурини ҳам омонат ҳолга келтириб ташлаб кетишди. Эрта-индин қувур узилиб, газсиз қолсак ҳам керак.

Ҳокимиятдан бизни аросатдан қутқаришлари, вайроналар орасида қолган уйларимизни бузиб, муносиб тураржой беришларини сўраяпмиз. 5 йил сабр қилдик. Сабрнинг ҳам чегараси бор, ахир!”

(Бу хабар Озодликка 23 август куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG