Линклар

Шошилинч хабар
03 май 2024, Тошкент вақти: 15:20

НАВОИЙ – “Усти ялтироқ, ичи қалтироқ: қаровсиз қолган шифохона қачон таъмирланади?” 


УЧҚУДУҚ. “Навоий вилояти Учқудуқ шаҳридан ёзмоқдамиз. Сиртдан қараганда, Учқудуқ шифохонасида ҳаммаси рисоладагидек. Аммо ичкарига кирсангиз, асл манзарини кўрасиз. Усти ялтироқ, ичи қалтироқ дегани айни шу!

2010 йилда бошланган қурилиш ўлда-жўлда қолиб кетган. 2016 йилда шифохона биносининг бир қисми ишга туширилган. Қолган қисми вайрон бўлиб ётибди. Эшитишимизча, охирги келган қурувчи фирма бино авария ҳолатида деб таъмирни тўхтатган.

Вазиятни ўрганиш учун Тошкентдан келган мутасаддилар ярим вайрона бинони томоша қилиб суратга туширишдан бошқасига ярамаяпти. Бино яроқсиз бўлса, нега ярми ишлаб турибди? Қолган қисми қачон таъмирланади? Бу саволларга жавоб берадиган мутасадди борми?”

(Бу хабар Озодликка 11 сентябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG