ПАХТАОБОД. “Андижон вилояти Пахтаобод тумани Гузар МФЙ Мафтункор кўчасидан ёзмоқдамиз. Кўчамизда, мана 3 ойдирки, ичимлик суви чиқмайди. Одамлар ариқдан сув ташиб ичмоқда. Бу аҳволда ҳамма заҳарланиши мумкин.
Ҳар йили ёзда шу аҳвол. Мафтункор кўчасига сув Пахтаобод маиший хизмат касб-ҳунар коллежи ҳудудидаги ерости лотокдан келади. Коллежга тегишли ерлар одамларга сотилган ва улар ўша ерда карам, помидор, бодринг экиб, уларни ичимлик суви суғоришади. Оқибатда сув босими пасайиб, хонадонларга етиб бормаяпти. Сув, асли йилнинг бошқа фаслларида ҳам яхши чиқмайди, лекин ёзда буткул тўхтайди.
Одам қадри шунчалик пастми: экинлар ичимлик суви билан суғорилса-ю, аҳоли бир қултум сувга зор ўтирса! Маҳалла қўмитаси ҳам, “Сувоқова” ташкилоти бу муаммога умуман эътибор бермаяпти”.
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!
|