Линклар

Шошилинч хабар
04 май 2024, Тошкент вақти: 21:09

Прокуратура ST даракчиси мурожаати ортидан аукцион савдо ташкил этишини билдирди


Прокуратура ер масаласидаги ST даракчиси мурожаатини ўрганиб чиқди ва аукцион савдоларини ташкил этишини маълум қилди (матн таҳрирсиз чоп этилмоқда):

“Фуқаро Р.Т.Олимовнинг мурожаати юзасидан

Фуқаро Р.Олимовнинг “Риштонагрокимёхимоя” АЖ рахбарлари ва бошқалар томонидан ер ажратиб берилмаётгани ҳамда бошқа ҳолатлар тўғрисида “Озодлик” ижтимоий тармоғи орқали йўллаган мурожаати ўрганилди.

Аниқланишича, Фарғона вилоят “Агрокимёхимоя” акциядорлик жамиятининг йиғилиш қарорига асосан Бағдод тумани хокимининг 27.12.2018 йилдаги 1428–сонли қарори билан жамият эгалигидаги “Агрокимёхимоя” Риштон филиали тизимида бўлган ер майдонининг фойдаланишда бўлмаган 0,75га қисми туман захирасига олинган.

Туман ҳокимининг 27.12.2018 йилдаги 1428–сонли қарори билан ер майдонини туман захирасига олишда қонун бузилишига йўл қўйилмаган.

Ўрганишда, мазкур ер майдони фуқаро Мухаммадносир Худойберганов томонидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олиниб, ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро М.Худойбергановга нисбатан 03.04.2019 йилда Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 60-моддаси 1-қисми билан маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ҳужжатлар расмийлаштирилиши таъминланиб, кўриб чиқиш учун Бағдод туман маъмурий судига юборилди.

Шунингдек, мазкур ер майдонидан келгусида “юк сақлаш омбори” йўналишида тадбиркорлик фаолиятида фойдаланишни ташкил қилишни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.06.2018 йилдаги “Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини доимий фойдаланишга беришнинг замонавий ва шаффоф механизмларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 493-сонли Қарорига асосан аукцион савдоларни ташкил қилиш учун электрон тизимга 02.04.2019 йилда 1730209-ZU/16070 рақамли ариза орқали киритилди, ҳозирда вилоят ишчи комиссияси томонидан кўриб чиқилмоқда.

Мутахассислар томонидан фуқаро Р.Олимов билан мурожаати юзасидан суҳбат жараёнида ер майдонини қонунчиликда белгиланган тартибда “E-IJRO AUKSION” савдолари орқали сотиб олиши мумкинлиги тушунтирилди.

Фуқаро Р.Олимов билан суҳбатлашилганда мурожаатида келтирилган ҳолатларни кўриб чиқиш натижаси бўйича қўшимча ва эътирозлари йўқлигини билдирган”.

(Бу хабар Озодликка 5 апрель куни келган.)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG