Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 10:09

АНДИЖОН – “ST-таъсир: ариқ сувини ичаётган аҳолига тоза сув ваъда қилинди”


Uzbekistan - Water issues
Uzbekistan - Water issues

“Сиздан Телеграм”да Андижон вилояти Асака тумани Юқори Қорасув кўчаси аҳлининг ичимлик суви муаммоси ҳақида мактуби чоп этилган эди. Асака туман ҳокимлигид матбуот хизматидан қуйидаги жавоб хати келди:

“Асака тумани Қайрағоч МФЙ Юқори Қорасув кўчаси 2018 йил “Обод қишлоқ” дастурига киритилган бўлиб, дастур доирасида 1 400 метр йўлда шағаллаш ишлари амалга оширилган.

Қайрағоч МФЙда “Обод қишлоқ” дастури доирасида 7 км янги ичимлик сув тармоқлари қурилиб фойдаланишга топширилган. Юқори Қорасув кўчаси эса маҳаллий бюджет маблағи ҳисобидан қуриладиган ичимлик сув тармоқлари дастурига киритилган бўлиб, ҳозирда қўшни Юқори Бўз МФЙ Оқбош кўчасидаги сув қудуғидан тармоққа уланиши режалаштирилган. Бугунги кунда Юқори Қорасув кўчасида ичимлик сув тармоғи қурилиши ишлари амалга оширилмоқда”.

(Бу хабар Озодликка 20 сентябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG