ЖАЛАҚУДУҚ. “Андижон вилоят, Жалақудуқ туман, Қиличмозор МФЙдаги намунали уйлар аҳолиси номидан ёзмоқдамиз. Уйларимиз яқинида кўп қаватли тураржойлар қурилди. Бунга эътирозимиз йўқ. Аммо ушбу “дом”ларнинг канализацияси уйларимиз олдидан ўтишига норозимиз. Ахир, бу санитария-гигиена талабларига зид-ку! Қолаверса, бундан аҳоли азият чекади.
Яна бир масала. Янги қурилган хусусий боғча лойиҳасида трансформатор қуриш белгиланган эди. Аммо боғча эгаси трансформатор ўрнатмай, аҳоли трансформаторига ноқонуний уланди. Бунга майли десак, энди ахлатини ҳам бизга олиб келишяпти. Бундан ташқари, боғчанинг ойлик тўлови (350 минг сўм) бизга қимматлик қилмоқда.
Ушбу муаммолар ечимида амалий ёрдам кутиб қоламиз”.
(Бу хабар Озодликка 5 октябрь куни келган.)
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!
|