Линклар

Шошилинч хабар
05 май 2024, Тошкент вақти: 01:11

ФАРҒОНА – “80 миллион сўмга уй эмас, бир олам муаммо сотиб олибман” (ВИДЕО)


ФАРҒОНА – “80 миллион сўмга уй эмас, бир олам муаммо сотиб олибман”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:45 0:00

ЎЗБЕКИСТОН тумани. “Фарғона вилояти Ўзбeкистон тумани Мингтут МФЙ Янги ҳаёт кўчасида қурилган намунали уйлардан ёзмоқдамиз. 80 миллион сўм бошланғич тўлов қилиб, кредитга уй олганмиз. Аммо намунали уйлар номига умуман номуносиб. Чироқ кўп ўчади. Сув мунтазам бўлмайди, бунинг устига, ичишга яроқсиз. Кўчамизда минора бор, шуни ишлатишса сув таъминоти яхшиланар эди. Ушбу таклиф билан “Сувоқова” корхонасига мурожаат қилсак, минорани қайта кавлаш учун 50 миллион сўм маблағ керак, буни вилоят ҳал қилади, дейишди. Туман ҳокимига қилган мурожаатимизга эса умуман жавоб берилмади. Прокуратурага арз қилганимиздан кейин ҳокимлик ва “Cувоқова” мутасаддилари келиб, уйимдаги сув кранларини суратга олишди. Кейинги ҳафта мутахассис жўнатамиз, муаммони яқин кунлар ичида ҳал қиламиз, деб ваъда беришди. Аммо 10 кундан бери улардан дарак йўқ.

Уй нархи 20 йил муддатда 476 миллион сўмга тушмоқда. Шунча пулга уй сотаётган масъуллар шароитни ҳам яратиб бериши керак-да. Туман ҳокимлиги, “Қишлоқ қурилиш инвeст” компанияси, “Ипотeкабанк”, Бағдод туманидаги “Аюбхон” қурилиш фирмаси намунавий уй қуриладиган ҳудудни аввал-бошда атрофлича ўрганиши лозим эди. Энди 20 йил комумунал муаммолар гирдобида яшаймизми? 80 миллион сўмга уй эмас, бир дунё муаммо сотиб олдикми?!”

(Бу хабар Озодликка 19 июль куни келди)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG