НАМАНГАН. Наманган шаҳридаги “Афсоналар водийси” боғида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров олий ва ўрта таълим тизими вакиллари билан учрашди. Мулоқотда президент раислигида 23 август куни ўтказилган таълим тизимини ривожлантиришга бағишланган видеоселектор йиғилишидан келиб чиқадиган вазифаларга эътибор қаратилди. Вилоятда таълим-тарбия соҳасига инновацион усулларни татбиқ этиш, бунинг учун ривожланган хорижий давлатлар, хусусан, Япония таълим тизимидаги илғор жиҳатларни ўрганиш, Наманган тажрибасини яратиш борасидаги масалалар муҳокама қилинди.
Учрашувда шаҳар ва туманлар халқ таълими бўлимлари раҳбарларига 12 та Spark автомобили берилди. Муносиб натижаларга эришаётган муаллимлар, профессор-ўқитувчилар планшет ва бошқа совғалар билан тақдирланди. Келгусида халқаро фан олимпиадаларида ғолиб ва совриндор бўлган ўқувчилар, уларнинг устозлари, таълим маскани директорини автомобиль билан тақдирлаш тизими жорий этилиши айтилди”.
(Бу хабар Озодликка 6 сентябрь куни келган.)
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!
|