КЕГАЙЛИ. “Қорақалпоғистон Республикаси Кегайли тумани Бозатау қишлоғидан ёзмоқдаман. Қишлоқ йўллари умуман яроқсиз ҳолга келиб қолган. 2018 йил куз ойларида қишлоққа президент келади деб йўллар асфальтлана бошланганди. Аммо президент келмаслиги маълум бўлгач, таъмир охирига етказилмай ташлаб кетилди.
Қишлоғимиздан Кегайли туманигача масофа 45 км. Бу йўлда “Дамас”га ўтирсангиз, ичак-чавоғингиз ағдарилади. Йўлларимизни қачон созлаб беришади?”
(Бу хабар Озодликка 14 август куни келган.)
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!
|