Линклар

Шошилинч хабар
22 октябр 2021, Тошкент вақти: 08:44

"Спутник V" вакцинасини олишга тайёр россияликларнинг аксари Путин тарафдорлари - сўров


Путин Москвадаги коронавирус беморлари учун махсус шифохонага ташрифи чоғида - 24 март, 2020

Россия президенти Владимир Путин яқин келажакда ўз мамлакатида ишлаб чиқарилган коронавирусга қарши «Спутник V» вакцинаси билан эмланади. 27 декабрь куни Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков президент бу ҳақда тез орада ўзи расман маълум қилишини айтди.

Путин 17 декабрь куни ўтказилган йиллик матбуот анжумани чоғида «барча расмиятчиликлар» ҳал қилингандан кейин коронавирусга қарши эмланишини айтган эди.

Россияда «Спутник V» вакцинаси 11 августда маъқулланган. Ушбу вакцина расмий маъқулланган жаҳондаги илк вакцинадир. Аммо танқидчилар «Спутник V» синов муддати якунига етмасидан олдин маъқулланганини айтиб, унинг хавфсизлигини шубҳа остига олиб келмоқдалар.

Вирус тарқаётган Москвада муҳожирлар бир нечта тиббиёт комплексларини қурмоқда
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:55 0:00

Куни кеча Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Спутник V» вакцинаси билан ёши 60 дан ошган кишиларни эмлашга рухсат берган эди.

Москвада вирус юқтириш эҳтимоли катта кишилар гуруҳига кирувчиларни эмлаш 5 декабрдан бошланган эди. Жорий йил охиригача Россия бўйлаб 500 мингдан ортиқ дозада вакцина тарқатилади.

Москва шаҳрида коронавирус инфекциясининг тарқалиши билан боғлиқ вазият кескинлигича қолмоқда. Шу сабабдан шаҳар ҳукумати COVID-19 га қарши эмлаш имкониятига эга бўлган ҳар бир кишига вакцина олишни қатъий тавсия қилмоқда.

Москва мэри ўринбосари Анастасия Ракованинг сўзларига кўра, уй-жой коммунал хўжалиги, овқатланиш, спорт ташкилотлари ходимлари, шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари бугундан бошлаб эмланадилар. Ракова эмлаш пунктлари янги йил байрамлари давомида ҳам ёпилмаслигини айтди.

Маълумотларга қараганда, Россияда эмлаш суръати АҚШ ва Буюк Британиядагидан ўнлаб марта паст бўлиб, мамлакатда кунига бир неча минг кишигина эмланмоқда.

«Левада» маркази декабрь ойида ўтказган сўров натижаларидан маълум бўлишича, россияликларнинг 58 фоизи ҳануз эмланишга тайёр эмас – ҳатто вакцина бепул бўлса ҳам. Россияликларнинг атиги 38 фоизи эмланишга ҳозир.

Сўров натижаларига кўра, 40 ёшдан ошганлар ва маълумотни асосан телевизордан оладиганлар орасида вакцина олиш истаги кучлироқ. Бундан ташқари, вакцина олишга ҳозирларнинг аксарияти президент Путин тарафдорлари экани аниқланган.

Расмий маълумотларга кўра, Россияда кунига 29 мингдан зиёд кишига вирус юқмоқда. Мамлакатда бугунга қадар 140 мингдан кўп киши COVID-19 инфекцияси туфайли нобуд бўлди.

XS
SM
MD
LG