Линклар

Шошилинч хабар
27 январ 2021, Тошкент вақти: 09:41

Афғон контрабандачилари билан отишмада тожик қўмондони ҳалок бўлди


Тожик-афғон чегараси

2 декабрь тунда Тожикистон ва Афғонистон чегарасида бўлиб ўтган отишмалар натижасида “Шўраобод” чегара отряди командири полковник Ахтамов Хайриддин ҳалок бўлган ва яна тўрт нафар чегарачи жароҳат олган. Бу ҳақда Тожикистон миллий хавфсизлик қўмитаси қошидаги Чегара қўшинлари хабар тарқатди.

Тожикистон миллий хавфсизлик қӯмитаси қошидаги Чегара қӯшинлари тарқатган хабарга кӯра, 2 декабрь куни тахминан соат 19ларда Шамсиддин Шоҳин туманидаги Навобод тоғли минтақасида 12 нафар афғон қуролли контрабандачилари Тожикистон давлат чегараси чизиғини ноқонуний кесиб ўтишга уринган.

Чегара қўшинларига кўра, контрабандачилар билан отишма натижасида “Шўраобод” чегара отряди командири полковник Хайриддин Ахтамов ҳалок бўлган ва яна тўрт нафар чегарачи жароҳат олган.

Қуролли тўқнашув чоғида 3 нафар афғонистонлик контрабандачи йўқ қилинган, қолган 9 ҳужумчи Афғонистон ҳудудига чекинган.

Тожикистон чегара қӯшинлари сӯзчиси Муҳаммад Улуғхожаевнинг Озодлик радоисига айтишича, жорий йилда илк бор Афғонистон билан чегарада бундай жиддий тўқнашув юз берди.

“2017 йилда чегарада юз берган қуролли тӯқнашув оқибатида бир зобит ҳалок бӯлди. Яраланган тӯрт чегарачи ҳозир шифохонада даволанаяпти. Уларнинг ҳаёти хавф остида эмас” - деди Муҳаммад Улуғхожаев.

Ўтган йил октябрида Афғонистоннинг Таҳор вилояти билан чегарадош Тожикистонинг Ҳамадоний тумани ҳудудида чегара қўшинлари зобити, 27 яшар Умиджон Ҳасанов контрабандачилар билан тўқнашувда ҳалок бўлган.

Ушбу ҳодиса ортидан Тожикистон ташқи ишлар вазирлиги 3 декабрда Афғонистон томонига нота юбориб, қӯшни мамлакат расмийларидан Афғонистон ҳудудига қочиб кетган контрабандачиларни топишга чақирди.

Афғонистон томонидан Тожикистон билан чегарани қўриқлашни кучайтириш ва афғон контрабандачиларининг чегара чизиғини кесиб ӯтишини олдини олиш талаб қилинган.

Айни пайтда нафақадаги генерал Оразшоҳ Пояндашоевнинг фикрича, Тожикистон билан чегарадош Афғонистон минтақаларида “Толибон” ва ИШИД гуруҳлари жамланган ва шу боис келгуси йил баҳорда чегара вазияти кескинланиши мумкин.

Тожикистоннинг Афғонистон билан чегараси узунлиги 1300 километр бўлиб, бу минтақада тез-тез гиёҳванд моддалар контрабандачиларининг чегарадан ноқонуний ўтиш ҳолатлари юз бериб туради.

XS
SM
MD
LG