Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 01:07

Душанбе шаҳрида олти яшар қизалоқ тириклайин ёқиб юборилди


Тез ёрдам машинаси, Душанбе
Тез ёрдам машинаси, Душанбе

Душанбе шаҳри Сино тумани ҳудудида тириклайин ёқиб юборилган 6 яшар қизалоқ оғир жароҳатлар билан касалхонага ётқизилган.

Ҳодиса 19 июнь куни юз берган.

Тожикистон Ички ишлар вазирлиги 22 июнь куни расмий баёнот тарқатиб, “бу ҳодисага алоқадор уч нафар балоғатга етмаган шахс ҳибсга олинди”, дея хабар берди.

Юз берган ҳодисани Душанбе шаҳар прокуратураси терговчилари ўрганмоқда.

Ҳозиргача 6 яшар қизалоқнинг тириклайин ёқиб юборилгани сабаби эълон қилингани йўқ.

Тожикистон Ички ишлар вазирлигининг маълум қилишича, президент Эмомали Раҳмон ҳодиса юзасидан хавотир изҳор этган.

21 июнь куни Тожикистон ҳукумати ялпи мажлиси бўлиб ўтган эса-да, мазкур ҳодиса ҳақида президент матбуот хизмати расмий хабарида ҳеч нарса дейилгани йўқ.

Расмийларга кўра, Тожикистон Соғлиқни сақлаш вазирининг шахсан ўзига "мажруҳ қизни табобат қилиш ва қараш" вазифаси топширилган.

21 июнь куни "Фараж" веб сайти Душанбе шаҳрининг Рўдакий тумани Чоряккорон маҳалласида олти яшар қизалоқнинг ёқиб юборилгани ҳақида хабар берганди.

Веб сайтнинг ёзишича, ҳодиса "олти яшар қизалоқ дугоналари билан ўз уйи ўнгида ўйнаётган пайтда юз берган".

"Балоғатга етмаган болалар қизалоқни симтўрга боғлаб, ёқиб юборганлар," дея хабар берди "Фараж" веб сайти.

Қизалоқнинг отаси Шерзод Зулфоновнинг "Фараж" сайтига маълум қилишича, "бу жиноятни бекорчиликдан у қишлоқма қишлоқ санғиб юрувчи бошқа қишлоқнинг болалари содир этганлар."

Унинг шифокорлар сўзларига таяниб айтишича, қизалоқ танасининг 65 фоизи куйган.

XS
SM
MD
LG