Линклар

Шошилинч хабар
29 сентябр 2020, Тошкент вақти: 00:23

Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси укасининг 49 моли йўқолди


Тожикистоннинг Фархор туманида милиция ходимлари Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (МХДҚ) раиси Саидмўмин Ятимовнинг укаси, маҳаллий ўрмон хўжалиги бошқармаси бошлиғи Абдулмўмин Ятимовнинг бедарак йўқолган чорва молларини қидирмоқда.

"Озоди" радиосининг хабар беришича, 16 январ кечаси Афғонистон билан чегарадош Ғалаба қишлоқ кенгашининг яйловидан Абдулмўмин Ятимовнинг 49 та чорва моли ва битта оти йўқолган.

"Эртаси куни ўрмонда саккизта сигир топилди. От ва қолган моллар излари Панж дарёси соҳилигача етиб боради. Эҳтимол, номаълум шахслар Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси укасига тегишли қорамолларни Афғонистонга олиб ўтишган, чегарадаги тиканли сим тўсиқлар икки жойда кесиб ташланибди", деди Озодликка бу ҳақда сўзлаб берган манба.

Абдулмўмин Ятимов "Озоди" радиосига "чўпонлар бепарволиги туфайли чорва моллари йўқолганини" тасдиқлади:

"Бир нечта сигир топилди, бошқалари ҳам топилади", — деди у.

Фархор ўрмон хўжалигининг бошлиғи йўқолган моллар Афғонистонга олиб кетилгани ҳақидаги хабарларни рад этди ва сигирлар тожик-афғон чегарасидаги ўрмонда эканлигини таъкидлади.

Тожикистон чегараларини қўриқлаш ва ҳимоя қилиш Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси зиммасига юклатилган.

Маҳаллий аҳолининг сўзларига кўра, "бош чекист" укасининг моллари бошқа фуқаролар чорваси киритилмайдиган яйловларда ўтлайди.

Жорий ой бошида Ғалаба қишлоқ кенгашининг Кокул қишлоғида аҳолиси чорва моллари йўқолгани ҳақида хабар беришган эди.

Қишлоқ турғуни Гулбаҳор Ораева бир кечада бешта сигири Кокил қишлоғининг яйловидан ғойиб бўлганини айтди.

"Биз кечқурун яйловга бордик, аммо сигирлар йўқ экан. Қариндошларим билан кечгача молларимни изладик, аммо тополмадик. Эрталаб қидиришда давом этдик ва учта от ҳам йўқолганини аниқладик", деган эди у Озоди радиосига берган интервьюсида.

Қишлоқнинг яна бир турғуни Ғалатой Холова сўнгги уч ой давомида 11 та сигирини йўқотгани, ўтган ҳафтада яна 13 бош моли "ғойиб бўлганини" айтди.

"Мен битта сигиримни топдим, у давлат чегарасида экан", деди у.

Чорвачилик қишлоқ аҳолиси учун ягона даромад манбаси бўлиб, уларнинг сўзларига кўра, айримлар молларидан бутунлай маҳрум бўлган.

Чегара яқинида яшовчи Гулбаҳор Давлатова: "Одамлар баъзи жойларда чегарадаги тиканли сим тўсиқлар кесилганини ва афғонистонликларни кўришган", деди.

Афғонистон билан чегарадош Кокул қишлоғи
Афғонистон билан чегарадош Кокул қишлоғи

Кокул аҳолиси бир неча марта туман ҳуқуқ-тартибот идораларига ёрдам сўраб мурожаат қилган, аммо расмийлар ҳеч қандай чора кўра келмайди.

Аммо Фархор тумани ҳокими Рустам Раҳматзода чорва моллари йўқолгани текширилаётганига таъкидлади.

"Тергов тугаши биланоқ натижалар ҳақида сизга хабар берамиз", деб ваъда қилди туман раҳбари.

Кокул аҳолисининг таъкидлашича, уларнинг қишлоқларидан бир ой ичида 100 га яқин қорамол ўғирланган.

XS
SM
MD
LG