Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 01:02

Тошкентда ИИББнинг "махсус патруль" хизмати иш бошлади (ФОТО)


Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси пойтахтда фуқаролар ва хорижлик сайёҳларга хизмат кўрсатувчи "махсус патруль" хизмати иш бошлаганини хабар қилди. Айтилишича, замонавий махсус кийим кийган патурль ходимлари чет элликларга таржимонлик қилади, адашганларга йўл кўрсатади.

Тошкент ИИББ сайтида берилган хабарга кўра, "махсус патруль" гуруҳлари "замонавий кийим-кечак, махсус анжом ва техника воситалар билан таъминланган".

Расмий хабарда айтилишича, ​“махсус патруль” гуруҳидаги ИИВ ходимлари Тошкент темир йўл вокзали, И.Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти ва Мустақиллик майдони теграсида юради.


Уларнинг қўлида замонавий уяли телефонлар бўлади ва иши тушган хорижликлар билан овоз воситасида таржима қилувчи “Транслейтер” дастури орқали мулоқот қилади.

Тошкент шаҳар ИИББ расмий сайтида айтилишича, паструль ходимларининг қўлларидаги замонавий уяли телефонларда “Навигатор” тизими ўрнатилган бўлади ва бунинг ёрдамида Тошкентга борган чет элликларга йўл кўрсатиб юборишади.

Шу пайтга қадар, Ўзбекистон ИИВ тизимида таранспорт воситалари ҳаракатини назорат қилувчи ва оқшомги-тунги соатларда фуқароларнинг ҳаракатларини назорат қилувчи махсус патруллар йўлга қўйилгани кузатилган.

Бундан ташқари, алоҳида объектларга уюштирилган рейдларда иштирок этувчи пост-патруль хизмати бор.

XS
SM
MD
LG