Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 02:28

Тошкентда Мустақиллик байрамига 50 кунлик ҳашар эълон қилинди


Тошкент шаҳар ҳокимияти, Ўзбекистон Мустақиллигининг 25 йиллигига бағишлаб, "50 ободлик куни" номли акцияни эълон қилди. Акция муносабати билан ҳокимлик сайтида эълон қилинган мурожаатда пойтахтликлардан ҳар тумандан байрамга қадар 25 кўча ва болалар ўйингоҳини тозалаш ва таъмирлаш сўралди. Мурожаат мазмунига кўра, таъмирлаш ишлари ҳам халқнинг хайр-эҳсони ҳисобидан қилиниши лозим.

Тошкент шаҳар ҳокимияти расмий сайтида эълон қилинган мурожаатда, жумладан, шундай дейилган:

"... “Тўйга тўёна билан” деганларидек, истиқлолимизнинг 25 йиллигига ўзимизнинг муносиб ҳиссамизни қўшайлик. Ҳар бир туманда 25 та кўчани ободонлаштириш ва 25 та болалар ўйингоҳини бунёд этиш бўйича олиб борилаётган ишларга ёрдам берайлик... Пойтахтимизда мустақиллик байрами арафасида 50 ободлик кунини эълон қилиб, ҳудудларни тоза-озода қилиш ва маҳаллаларимиз ободлигини таъминлаш инсоний бурчимиздир. Ана шу хайрли ишларга ўз ҳиссамизни қўшайлик, пойтахтимизни бундан-да гўзал ва обод шаҳарга айлантирайлик".

Тошкент шаҳридаги маҳалла фаолларидан бири ободонлаштирилиши лозим бўлган кўчалар рўйхати маҳалла қўмиталарига аллақачон тақдим қилинганини айтди:

- Бизнинг маҳалладан 3 та кўча тушган. "Намунавий кўчалар" деган рўйхат қилинган. Шу маҳалла халқининг ўзи байрамгача кўчаларни тозалаб, дарахтларни оқлаб, қаровсиз қолган томорқаларини чопиб, парваришлаб чиқаяпти. Кейин кўча бўйича нураб ётган, қаровсиз қолган деворлар, уйларни ҳам тўғирлашяпти. Ҳозир ҳокимият асфальти ўйилиб кетган кўчаларни текислашда ҳам ёрдам берворса, яхши бўларди. Чунки, халқнинг бунга қурби етмайди. Аммо, баъзи кўчаларда ҳокимиятнинг ўзи асфальт ётқизиб бераяпти. Мен бу акцияни яхши баҳолайман, ўзимиз яшаб турган маҳаллани обод қилсак, ҳаммамизга ҳам яхши, - дейди маҳалла фаоли.

Айни пайтда фаол болалар ўйингоҳларнинг аксарияти таъмирталаб экани, ҳозирча таъмирлаш ишлари учун ҳокимият ҳисобидан маблағ ажратилмаганини ҳам қайд этиб ўтди.

Қуйида фаол билан суҳбатни тингланг:

Тошкентда Мустақиллик байрамига 50 кунлик ҳашар эълон қилинди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:04 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG