Линклар

Шошилинч хабар
15 октябр 2024, Тошкент вақти: 09:20

Трамп АҚШ Россия ва Хитой каби «рақиб давлатлар» билан ҳамкорликка интилаётганини айтди


Трамп янги миллий хавфсизлик стратегиясини эълон қилди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:50 0:00

АҚШ президенти Дональд Трамп 18 декабрь куни янги миллий хавфсизлик стратегиясини эълон қилди.

Президент Дональд Трамп АҚШнинг Хитой ва Россияга нисбатан қаттиққўл сиёсат юритишга қаратилган янги миллий хавфсизлик стратегиясини эълон қилди. Айни пайтда Трампга кўра, Вашингтон ўз миллий манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида иккала “рақиб” давлат билан ҳам “яқин ҳамкорлик”ка интилади.

Оқ уй миллий хавфсизлик стратегиясини эълон қилиши ортидан 18 декабрь куни Вашингтонда қилган кенг қамровли маърузасида президент Трамп «реализм» ва «Аввало Америка» миллий хавфсизликнинг етакчи принциплари бўлишини айтди. Трамп ўз чиқишида аввалги президентларнинг терроризмга қарши кураш, Эрон ва Шимолий Кореяга оид сиëсатини кескин танқид қилди.

Трамп Эрон билан қудратли давлатлар ўртасида Теҳроннинг ядро қуроли дастурини жиловлаш эвазига санкцияларни енгиллатиш борасида эришилган шартномага яна салбий муносабат билдирди. Иқлим ўзгаришига қарши кураш хусусидаги 2015 йилги Париж шартномаси ҳам Трамп танқидига нишон бўлди. Трамп маъмурияти олдинроқ Париж келишувидан чиқиш қарорини эълон қилган эди.

Трамп Ироқ ва Сурияда Ислом давлати экстремистик гуруҳига қарши жанг қилаётган АҚШ етакчилигидаги коалицияни мақтади¸ Покистонни экстремизмга қарши курашда қатъиятли бўлишга чақирди.

АҚШ янги миллий хавфсизлик стратегиясида Хитой ва Россия «Америка хавфсизлиги ва гуллаб-яшнашига путур етказиш уринишлари билан АҚШ қудрати, таъсири ва манфаатларига хавф туғдираётгани»дан ташвиш билдирилади.

Трампга кўра, 68 бетли ҳужжатда «тан олиш ёки олмаслигимиздан қатъий назар, рақобатнинг янги даврига қадам қўйдик», яна «бутун дунёда жадал ҳарбий, иқтисодий ва сиёсий рақобат двом этмоқда», дейилади.

– Биз Қўшма Штатлар ва иттифоқчиларимизга таҳдид қилаётган ëлғончи режимлар билан юзма-юз турибмиз. Биз бутун ер юзига бузмакорлик ва ёвузликни ёяётган террорчилик ташкилотлари, трансмиллий жиноят тармоқлари ва бошқалар билан юзма-юз турибмиз, – деди Трамп жумладан.

Трамп Россия билан Хитойни «Америка таъсири, қадриятлари ва бойлигига хавф туғдиришга интилаётган» «рақиб давлатлар» деб атар экан, айни пайтда Қўшма Штатлар бу икки давлат ва бошқа мамлакатлар билан «ҳар доим миллий манфаатларини ҳимоя қилган ҳолда» ҳамкорлик қилишга интилишини айтди.

Икки томонлама ҳамкорлик

Президетн Трамп Москва билан икки томонлама ҳамкорлик ҳақида гапирар экан, Оқ уй Кремлга Санкт-Петербург шаҳрида содир этилиши режалаштирилаётган террорчилик ҳужумлари олдини олишда ёрдам берганини таъкидлади.

Россия президенти Владимир Путин бир кун олдин Трампга қўнғироқ қилиб, махфий маълумотни тақдим этгани учун Марказий разведка бошқармасига миннатдорлик билдирди. Россия раҳбарига кўра, айни маълумот Россиянинг иккинчи йирик шаҳрида террорчилик амалини уюштирмоқчи бўлган етти кишини ҳибсга олиш имконини берди.

Хитойнинг «Синхуа» ахборот агентлиги Пекинни «рақиб» деб аташ Трамп маъмуриятида «муросани ёқтирмайдиганлар ғалаба қозонгани» ва Вашингтонда «Хитойнинг жадал ривожланишини қабул қилиш истаги йўқлиги»ни англатишини айтди.

Стратегияда яна қайд этилишича, Шимолий Корея ва Эрон каби диктатуралар «минтақани беқарорлаштиришни истайди, Америка ва унинг иттифоқчиларига хавф туғдиради, ўз халқига зулм қилади. Шунингдек, стратегия трансмиллий «жиҳодчи террорчилар» ва жиноятчи гуруҳларнинг «америкаликларга зиён етказишга қаттиқ уринаётгани»дан огоҳлантиради.

«Ишонч йўқолиши»

Илк марта Роналд Рейган томонидан ишлаб чиқилган хавфсизлик стратегияси расмий ҳужжат бўлиб¸ ҳар бир президент бундай стратегияни тўрт йилда бир марта тақдим этади.

Трамп январь ойида президентликка киришгандан сўнг ноҳалол савдо амалиёти учун Хитойни айблади ва Пекиннинг Жанубий Хитой денгизини «ҳарбийлашлатираётгани»ни танқид қилди. У шунингдек расмий Пекиндан Шимолий Кореяга баллистик ракеталар ва ядро қуроллари синовини бас қилиш учун босим ўтказишни сўради.

Стратегия эълон қилинишидан олдин Хитой Ташқи ишлар вазирлиги вакили ҳужжатнинг «дунёдаги тинчлик ва барқарорликни таъминлашда конструктив роль ўйнаши, тинчлик ва барқарорликни кафолатлашда Хитой билан АҚШ ўртасидаги стратегик ўзаро ишончни мустаҳкамлаши»га умид билдирган эди.

Трампнинг миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси генерал МакМастер 12 декабрь кунги нутқида Россия ва Хитойни «халқаро тартиб ва барқарорликка путур етказаëтганлик» ва «қўшниларининг суверен ҳуқуқларини ва қонун устуворлиги»ни менсимаётганликда айблади.

У Россия «янги турдаги уруш воситалари»ни синаб кўргани, бундай уруш кибервоситалардан фойдаланган ҳолда қўпорувчилик, нотўғри ахборот тарқатиш ва тарғибот билан шуғулланиш, бу ишни кўплаб доменлардан фойдаланиш орқали амалга оширишни назарда тутиши, бундай ҳатти-ҳаракатлар АҚШдаги турли жамоаларни бўлиб ташлаш, уларни бир-бирига қарши гиж-гижлаш ва ўзаро ишончсизлик уйғотишга қаратилгани»ни айтди.

Путин матбуот котиби Дмитрий Песков 13 декабрь куни МакМастернинг бу баëнотини «мутлақ ёлғон» деб атади. Унга кўра, Россия «Америка Қўшма Штатларида мураккаб қўпорувчилик ишларига бош қўшмайди».

XS
SM
MD
LG