Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 14:57

Туркманистон шимолида болаларни уйда суннат қилиш тақиқланди


Туркманистон шимолий минтақаси расмийлари уйда суннат қилувчи шахсларга нисбатан чоралар кўра бошлади.

Сўнгги ойларда Дашўғузда полиция ва миллий хавфсизлик хизмати ходимлари табибларни ушламоқда ва уларни уйда болаларни суннат қилиш тақиқланганидан огоҳлантирмоқда.

Акс ҳолда улар жаримага тортилади. «Агар биз сизлардан бирортангиз суннат билан шуғулланаётганингизни эшитиб қолсак, биринчи галда 3000 манат (МБ курси бўйича $857) миқдорида жаримага тортиласизлар, агар-да яна такрорланадиган бўлса, қамоққа жўнатамиз, дейишди», – дея хабар берди Оқтепа туманида истиқомат қилувчи ва уйда табиий гиёҳлар билан даволашни йўлга қўйган киши “Озодлик” манбасига.

Шу билан бирга минтақа расмийлари маҳаллий аҳолидан, бундан кейин фарзандларининг суннатини фақат давлат шифохоналарида амалга оширилишини талаб қилишмоқда. “Озодлик”нинг Дашўғуздаги манбаларининг айтишларича, мазкур талаблар янгидан янги мураккабликлар ва харажатларнинг ошиб кетишига сабаб бўлади.

«Агар-да ўғлингизни давлат шифохонасида суннат қилмоқчи бўлсангиз, аввалдан кассага 30 манат тўлаш керак бўлади. Шундан сўнг қиймати 50 манатдан ошиб кетадиган дорилар рўйхати берилади, бу дориларни ўз ҳисобимиздан харид қилишимиз керак. Бундан ташқари жарроҳлик бўлимида суннат қилинадиган ўғлингизга оғриқни қолдирувчи наркозга ўхшаш укол солиниши керак, бу уколдан кейин фарзандингиз бир ой мобайнида ўзига келади. Бундан ташқари шифокор ўз хизмати учун 200 манат қўл ҳаққи олади. Табиблар суннат учун 100 манат олишар эди. Суннат учун қўшимча сарф-ҳаражатлар оила учун қимматга тушмоқда», – дейди Сапармират Туркманбаши туманида истиқомат қилувчи фуқро.

Ўз фарзандларини уйида суннат қилмоқчи бўлган Дашўғуз аҳолиси қўшимча ҳаражатлар билан чекланиб қолмайди. Суннат қилиш учун барча шарт-шаритлар яратилган жарроҳлик бўлими Дашўғуз вилоятининг узоқ туманларида жойлашган, у ерга бориш учун айрим фуқоролар юз километрлаб масофани босиб ўтиши керак бўлади.

Ўтган ҳафтада Дашўғуз вилоятининг Оқтепа туманида уйида суннат қилган пенсиядаги уролог- жарроҳ хуқуқ-тартибот идораларининг ходимлари томонидан ҳибсга олинди. Унинг иши судга оширилди.

XS
SM
MD
LG