Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 04:44

Туркманистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги чойни дори сифатида ичишни тавсия қилди (ВИДЕО)


Туркманистон соғлиқни сақлаш ва тиббиёт саноати вазирлиги мамлакат фуқароларига мурожаат қилиб, президент Гурбангули Бердимуҳамедовнинг «Туркманистон доривор ўсимликлари» китобида қайд этилганидек, чой истеъмол қилишни тавсия қилди.

Вазирликнинг Ахборот маркази давлатга тегишли «Нейтральний Туркменистан» газетасининг сентябрь ойидаги сонларидан бирида куз даврида юқумли касалликлар профилактикаси бўйича “11та фойдали маслаҳатлар” рукнида мақола эълон қилди.

Ўқувчиларга “Фойдали маслаҳатлар”нинг ўнинчиси сифатида чой ичиш тавсия қилинган.

Президент Гурбангули Бердимуҳамедовнинг “Туркманистон доривор ўсимликлари” китобида худди наъматак, ялпиз, мойчечак, қизилмия ва бошқалар сингари чойнинг дориворлиги қайд этилган.

Гурбангули Бердимуҳамедов президент вазифасини бажариш билан бир қаторда, сўнгги 10 йилда ўзининг муаллифлигида 40 дан ортиқ китоб, жумладан мамлакат доривор ўсимликларига бағишланган 10 томлик китобни нашрдан чиқарди.

Давлатга қарашли медиа ва ОАВ мунтазам равишда президент асарларини кўкларга кўтаради ва ҳар куни бу китобларнинг бобларни ўқиб эшиттиради.

Вместо кино и сериалов: по туркменскому ТВ теперь читают вслух книги президента
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:22 0:00

Туркман телевидениеси яқинда президентнинг иш куни борасидаги лавҳани намойиш қилди, лавҳада томошабинларга президентнинг чойнакдан пиёлага чой қуйиб ичаётгани кўрсатилади. Бердимухаммедов муаллифлигида нашр қилинган 50 дан ортиқ китоблар орасида “Чой дори ва илҳомдир”, деб номланган китоб ҳам бор.

Айни дамда мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги президент тавсиясига кўра, аҳолига чой истеъмол қилиш тавсияси берилган махсус эслатмаларни эълон қилмоқда. Вазирлик президент тавсиясига кўра соғлом турмуш тарзи сифатида чой ичишни тавсия қилаётган бир вақтда мамлакатда доривор гиёҳлар етишмаслиги ва дориларнинг қимматлиги ҳақидаги хабарлар пайдо бўлмоқда.

XS
SM
MD
LG