Линклар

Шошилинч хабар
27 июл 2021, Тошкент вақти: 03:05

“Участкавой”лар аҳоли саломатлигига ҳам масъул бўлади


Наманган вилояти Cоғлиқни сақлаш бошқармаси ходимлари аҳоли уйларини айланмоқда - январь, 2020

Маҳаллий нашрларнинг ёзишича, эндиликда профилактика инспекторларини рағбатлантириш маҳалладаги аҳолининг саломатлик кўрсаткичларига боғлиқ бўлади. Бу борада Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг 2020 йил 16 ноябрдаги топшириғини таъминлаш мақсадида Ички ишлар вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган.

Тошкент шаҳар ИИББ ХООББ мутахассисига кўра, профилактика инспекторлари эндиликда аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга ўз ҳиссасини қўшади. Оилавий шифокорларга кўмаклашади, аҳоли орасида оммавий спорт ва жисмоний тарбия тадбирларини ўтказишга сафарбар этилади.

“Мазкур талаблар бажарилгани тақдирда, профилактика (катта) инспекторларини маҳаллалардаги аҳолининг саломатлик кўрсаткичларига қараб ҳар 6 ойда бир марта рағбатлантириб бориш кўзда тутилмоқда”, - дея билдирди Озодликка Тошкент шаҳар ИИББнинг Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бошқармаси мулозими.

Озодлик бундан аввал жойларда тиббиёт ва таълим тизими ходимлари аҳолининг саломатлик ва бандлик масалаларини ўрганишга жалб этилгани ҳақида ёзган эди.

XS
SM
MD
LG