Линклар

Шошилинч хабар
25 декабр 2025, Тошкент вақти: 08:09

Украиналик болалар Ўзбекистонда дам олишади


Иллюстратив сурат.
Иллюстратив сурат.

Украинанинг Ўзбекистондаги элчиси Микола Дорошенко 18 август куни ўзининг Facebook’даги саҳифасида украиналик бир гуруҳ болаларнинг Ўзбекистонга саёҳат қилаётгани, уларнинг мамлакатдаги дам олиш масканларида ҳордиқ чиқараётгани ҳақида ёзди.

«Ўзга давлатга саёҳат, у ернинг маданияти, анъаналари ва одатлари билан танишиш ҳар бир инсоннинг болалик орзуси бўлган. Кеча украиналик бир гуруҳ болаларнинг шундай орзуси ушалди», деб ёзди элчи Дорошенко.

Маълум бўлишича, Харьков, Херсон, Запорожье, Суми, Хмельницкий, Львов ва Киевдан Ўзбекистонга дам олиш ва саломатликни тиклаш учун келган 45 нафар украин болалари 12 кун давомида «Анор» болалар оромгоҳида дам олишади.

XS
SM
MD
LG