Линклар

Шошилинч хабар
05 октябр 2022, Тошкент вақти: 23:53

“Улар ҳарбий жиноятчилар. Сабримизни синовдан ўтказмасдан, кетишсин”. Арман қишлоғи Озарбайжонга ўтмоқда


1990 йиллардаги биринчи уруш вақтида Забух Лочин тумани билан бирга арман қўшинлари назоратига ўтган ва Агавно деб ўзгартирилган. Ўшанда озарбайжонликлар Забухни тарк этган эди.

Тоғли Қорабоғда 2020 йилда Озарбайжон ва Арманлар ўртасидаги урушга якун ясаган келишув шартларига кўра, Забух озарбайжонларга ўтадиган бўлди.

Забух қишлоғи Лочин йўлаги бўйлаб жойлашган бўлиб, Қорабоғни Арманистон билан боғлайдиган ҳудуд ҳисобланади. Икки йил аввал можародан кейин ҳудудга Россия қўшинлари жойлаштирилган.

Ҳозирда Озарбайжон эски йўлдан жанубда янги йўл қурди. Бу уларга этник арман қишлоқлари устидан назоратни қайтариб олиш имконини беради.

Боку қишлоқ аҳолисидан ҳудудни тарк этишни сўрамаган бўлса-да, амалда маҳаллий арман расмийлари минтақада яшовчи аҳолини 25 августгача уйларини бўшатишга чақирган.

Этник озарбайжонлар 1992 йилда этник арман жангарилари томонидан босиб олинган Лочин вилоятидаги қишлоқлардан қочган. Орадан 30 йил ўтган бўлса ҳам, баъзилар ўз уйларига қайтишга умид қилмоқда. Аммо Агавно қишлоғидаги кўплаб этник арманлар кўчирилишга қарши, баъзилар эса мажбуран чиқарилмагунча қолишларини айтган.

Бу ернинг ҳозирги тақдири 2020 йилдаги можарога бориб тақалади. Ўшанда 44 кунлик жангларда 6500 дан ортиқ одам ҳалок бўлган. Уруш Россия воситачилигидаги келишув билан якунланганди. Унга кўра, арман қўшинлари 1992-93 йиллардан бери эгаллаб келган ҳудудлардан чиқиб кетадиган бўлди.

Москва минтақага 2000 га яқин аскарини жўнатди. Улар Тоғли Қорабоғнинг ҳамон этник арманлар қўлида бўлган ҳудудларга жойлаштирилди.

Оташкесим шартларига кўра, уч йил ичида озарбайжонлар Лочин, Забух ва Сус шаҳарларини четлаб ўтиб, мавжуд йўлак ўрнига янги йўл қуриш режасини тақдим этган.

Озарбайжон 11 август куни 32 километрлик йўлнинг 20 километр қисмини якунлаганини эълон қилди.

Бироқ Арманистон янги йўлнинг қурилишни энди бошлагани боис, йўл қачон расман очилиши савол остида.

Марям Акобян Озодлик билан суҳбатда, Россия қўшинлари кетмагунча қишлоқда қолишини айтди. “Биз халқ сифатида ўрнимиздан туриб ўз жонимизга қасд қилдик”, деди у ва Тоғли Қорабоғда фақат тўққизта оила қолишни истаётганини қўшимча қилди.

Лида Смбатян ўз уйини тарк этишни айниқса, 1994 йилда кўчиб келганидан бери боғида парваришлаб келадиган қулупнай, сабзавот ва гулларини ташлаб кетишни тасаввур қила олмаслигини айтади.

Одамларга янги уй топишда ёрдам бериш учун Арманистон ҳукумати ҳар бир оилага 10 миллион драм (тахминан 24 700 доллар) беришни ваъда қилди. Бироқ, кўпчилик бу маблағ Арманистонда унчалик кўп эмаслигини таъкидлаган. Ушбу молиявий ёрдам ваучер шаклида тақдим этилиши айтилган.

Белгиланган муддат у ерда яшовчи этник арманлар орасида ваҳима уйғотган бўлса-да, 30 йил аввал кўчирилган этник озарбайжонлар учун яна Забухга қайтишга умид уйғотди.

"Ўшанда оғир аҳволда қочганмиз. Машина тополмагандик. Ҳаммасини арманларга қолдириб кетганмиз", дейди ҳозирда Боку четидаги пансионатда яшовчи 90 ёшли Ситора Мамадова. У ҳали ҳам Забухга қайтишга умид қилаётганини айтди.

Агавно/Забух
Агавно/Забух

Минтақада можаро 1980‑йиллар охирида Совет Иттифоқи заифлашган кунларда бошланган. Уруш 1994 йилда тугади, 30 000 дан ортиқ одам ҳалок бўлди ва 1 миллиондан ортиқ одам, асосан этник озарбайжонлар уй жойини ташлаб чиқишга мажбур бўлди.

1994 йилдаги жанглардан сўнг этник арман кучлари Тоғли Қорабоғ ва унга туташ етти туманни тўлиқ ёки қисман назоратга олди. 2020 йилги жангларда эса Боку етти туманни ҳамда Қорабоғ ҳудудининг бир қисмини қайтариб олди.

"У ерда қоламан, кетмайман деётганлар ҳақидаги хабарларни эшитяпмиз. Бу уларнинг муаммоси, лекин улар ҳарбий жиноятчилар. Сабримизни синовдан ўтказишмасин. Ўз хоҳишлари билан кетсин, қаерга кетишини эса бизга фарқи йўқ. Улар кетади”, дея 12 август куни Алиевнинг сўзларини келтирган Озарбайжон матбуоти.

Агавнони тарк этаётган юк машинаси.
Агавнони тарк этаётган юк машинаси.

Россия Бокуни тинимсиз сулҳни бузганликда айблади, АҚШ ва Европа Иттифоқи эса ҳарбий ҳаракатларни “зудлик билан” тўхтатишга чақирди.

Россия Украинага бостириб кирганидан буён унинг минтақадаги ҳарбий миссияси аввалгидан ҳам каттароқ қийинчиликларга дуч келди. Россия ҳар икки томондан танқидлар домида қолди. Халқаро Инқироз Гуруҳи Россия миссияси раҳбари ўз имижини яхшилаш мақсадида бир неча маҳаллий фаоллар ва сиёсатчиларни учрашувга таклиф қилганини ва бу камдан-кам учрайдиган ҳолат эканлигини айтган.

Форум

XS
SM
MD
LG