Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 23:59

Машинада йўловчи аёлни уриб юборган ички ишлар подполковниги яна вазифасига қайтди


Тез ёрдам машинаси (иллюстратив сурат)
Тез ёрдам машинаси (иллюстратив сурат)

6 апрель оқшомида Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани Муқимий шоҳ кўчасида хизмат машинасида кетаётиб, бир аёлни уриб юборган ички ишлар подполковниги Умид Қурбонов май ойининг илк ҳафтасида яна иш ўрнига қайтди.

Бу ҳақда Озодликка бир-биридан мустақил равишда икки нафар ички ишлар ходими маълум қилди.

38 яшар Умид Қурбонов иштирокидаги автоҳалокат натижасида оғир жароҳат олган М. Зайнутдинова исмли аёл бир неча соат ўтиб касалхонада вафот этган эди.

8 апрель куни Ўзбекистон Бош прокуратураси "ҳолат юзасидан" жиноят иши қўзғатилганини маълум қилган эди.

Аммо, 14 май куни Озодликка изоҳ берган Бош прокуратура Матбуот хизмати ички ишлар подполковнигининг лавозимидан вақтинча четлатилганин билдирди.

"Жиноят иши тергови давом этмоқда, у ишда ўша лавозимида эмас, лавозимидан вақтинча четлаштирилган," дея таъкидлади матбуот хизмати.

Матбуот хизматининг маълум қилишича, "бу иш алоҳида назоратда, қонунийлик таьминланади."

"Сабаб номаълум"

Озодлик суҳбатлашган ички ишлар ходимларига кўра, Умид Қурбонов автоҳалокатдан сўнг бир муддат ишга чиқмаган.

Исми сир қолишини сўраган Тошкент шаҳар ИИББ ходими май ойи бошидан буён Умид Қурбонов шаҳар ИИББси уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бўлими бошлиғи вазифасини "аввалгидек" ўтаётганини айтди.

Бу хабарни тасдиқлаган иккинчи ички ишлар ходими Умид Қурбоновнинг қай асосда ишга қайтгани ҳатто ҳамкасбларига ҳам маълум эмаслигини билдирди.

"Нега ишга қайтгани сабаби номаълум. Авариядан кейин нима гаплар бўлганини¸ ҳаттоки¸ ҳамкасблари ҳам билмайди," деди ИИББ ходими.

Озодликнинг 14 май куни давомида қилган қўнғироқларига Умид Қурбонов жавоб бермади.

Тармоқда тарқалган автоҳалокат

7 апрель тонгида Теlegram мессенжерида тарқалган видеода қора Lacetti катта тезликда биринчи ёки иккинчи йўл чизиғидан йўлнинг энг сўл чизиғига ўтишга ҳаракат қилгани, шу пайт йўл ўртасида пиëда аёлни уриб юборганини кўриш мумкин. ​

Унда машина зарбидан аёлнинг икки метрча баландликка учиб, ерга беҳуш йиқилганини акс этган. Енгил машина эса ҳимоя тўсиғига бориб урилади ва уни иккига бўлиб юборади.

ИИБ подполковниги йўловчи аëлни уриб юборди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:03 0:00

Озодлик суҳбатлашган ички ишлар зобитларидан бири автоҳалокатдан кўп ўтмай "атрофдаги кузатув камераларидаги" видеоёзувларнинг ички ишлар ходимлари томонидан олиб кетилганини билдирди.

8 апрель куни Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизмати, автоҳалокат юзасидан "ЖКнинг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди.

Кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан М.З. шу куни соат 23-40 да Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази “Жонлантириш” бўлимида вафот этган,” - дея билдирган эди Бош прокуратура.

"Ўтказилган суд тиббий экспертизасининг 07.04.2019 йилдаги дастлабки хулосасига кўра, М.З.нинг ўлими “бош мия ёпиқ жароҳати, кўкрак қафаси ёпиқ жароҳати, ўнг болдир суякларини жароҳатлари” натижасида келиб чиққанлиги аниқланган."

Тошкент шаҳар ИИББ ахборот мультимедиа маркази 8 апрелда, автоҳалокат юзасидан "хизмат текшируви" белгиланганини билдирди.​

Умид Қурбонов 2018 йилда Тошкент шаҳар ИИББси уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бўлими бошлиғи этиб тайинланган.

Озодлик суҳбатлашган ички ишлар ходимларига кўра, Умид Қурбонов Тошкент шаҳар ИИББси бошлиғининг биринчи ўринбосари Улуғбек Турсуновга яқин шахслардан бири сифатида танилган.

Улуғбек Турсунов президент Шавкат Мирзиёевнинг тўнғич куёви Ойбек Турсуновнинг акасидир.

XS
SM
MD
LG